Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини Лондон метросидаги Тургеневнинг бузиб келтирилган битиклари аччиқлантирди
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини Лондон метросида рус ёзувчиси Иван Тургеневнинг "Оталар ва фарзандлар" романидан олинган парчанинг ўз аслидан бузилган ҳолда жойлаштирилиши аччиқлантирди. Руслар ҳақидаги иборанинг суратини TheQuestion лойиҳаси яратувчиси Таня Соловьева фейсбукдаги саҳифасида чоп этди.
Блогернинг фикрича, постердаги ибора Тургенев романидаги парчанинг бузилган ҳолда келтирилган шаклидир. "Аристократлик, либераллик, тараққиёт, принциплар... бефойда сўзлар! Русларга улар керакмас" деб ёзилганди Penguin Books британ нашриётининг реклама постерида.
Аслида эса роман қаҳрамони, қонун-қоидаларни инкор этувчи талаба Евгений Базаров айтган бу парча қуйидагича кўринишда бўлган:
"Аристократлик, либераллик, тараққиёт, принциплар, — деб айтарди Базаров, — шунча хорижий ва бефойда сўзлар! Русларга улар текинга ҳам керакмас".
Постерда муаллифнинг исми келтирилмагани боис, шарҳловчилар мумтоз асардан олинган парчани билиша олишмаган ва бу иборани нашриёт ўйлаб топган деб ўйлашган. Бу эса инглизлар номига кўплаб ғазабли изоҳларни юзага келтирган.
Роман қаҳрамони Евгений Базаров жамиятдаги барча қадриятлар ва анъанавий асосларни инкор этади. Базаров дворянлар Кирсановларнинг либерал ва ўз ота-онасининг консерватив ғояларига қарши чиқади.