Ўзбекистон | 18:17 / 14.06.2016
5653
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмини бойитиб бориш масаласи кўриб чиқилди

2016 йилнинг 14 июнида Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га асосан “Ўзархив” агентлиги томонидан “Миллий архив фондининг нодавлат сигментини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги бугуннинг устувор масаласига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмини бойитиб бориш, уларни тизимли асосда жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақлаш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш ҳамда нодавлат архивларини шакллантириш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, республикада давлат архивлари тармоғига кирмайдиган, лекин қонунчиликка мувофиқ тарзда нодавлат архивлари сифатида қайта ташкил этиши лозим бўлган архивлар фаолияти ва ҳозирда мавжуд бўлган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Рақамларга эътибор қаратилса, бугунги кунда республика бўйича архив муассасаларида жами 37 700 дан ортиқ фонд мавжуд бўлиб, уларнинг таркибидаги ҳужжатларнинг сони 8,6 млн. сақлов бирлигини ташкил этади. Шундан миллий архив фондининг нодавлат қисми 473 500 дан ортиқ сақлов бирлигига тўғри келади. Архив муассаларидаги 5 886 та шахсий фондда 374 907 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд. Жами асосий рўйхатга киритилган жамлаш манбалари эса 10 754 тадан иборат бўлиб, шундан нодавлат ташкилотларининг улуши 1360 тага тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (1999 йил 30 октябрь, 482-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси “Миллий архив фонди тўғрисида Низом”нинг 

23-бандига мувофиқ, Нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўз ҳужжатларини давлат мулки қилиб давлат архивлари, музейлар ва кутубхоналарда сақлашга беришлари мумкин. Бундай ишлар битим (шартнома) билан, зарур ҳолларида ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланиш шартлари аниқланган ҳолда, расмийлаштирилади.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарити ва ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.