Телеграмдаги заифлик узоқдаги смартфонни "ишдан чиқариши" мумкин
Хавфсизлик соҳасидаги экспертлар Telegram мессенжерида заифлик борлигини пайқашди. Унга кўра, телеграмда битта юборилган хабар орқали суҳбатдошнинг смартфони “ишдан чиқиши” мумкин. Бу ҳақида эроннинг Sad Ghaf ресурси хабар беради.
Мутахассислар қайд этишича, мессенжерда юборилган хабарни чеклашни (1 байтдан кам ва 4096 байт кўп бўлмаган ҳолда) четлаб ўтиш мумкин. Экспертлар буни четлаб ўтиб, шу тариқа кўпроқ хабарларни жўнатишга муваффақ бўлишди.
Тажриба доирасида 30 кб узунликдаги хабарлар жўнатилди. Шундан сўнг уни қабул қилган смартфон ишлашдан тўхтайди. Заифлик манзиллар рўйхатида рақам ёзилган бўлиши ёки йўқлигидан қатъи назар, исталган фойдаланувчига юборилиши билан хавфлидир.
Смартфоннинг «ишдан тўхташи» оператив хотира тезда тўлгани учун қурилманинг нормал иш жараёнига ўз таъсирини кўрсатади. «Муаммо»ни аниқлаган экспертлар бу ҳақида Телеграм администрациясини огоҳлантиришди.