Давлат имтиҳонлари олдидан бир неча фойдали тавсиялар
1. Танаффуслар қилинг. Бу ўзингизни эркин қўйишингиз ва янги маълумотларни тўғри тақсимлашингиз учун ёрдам беради.
2. Телефонни ўчиринг, ижтимоий тармоқларга кирманг, телевизор ёнига яқинлашманг. Бундай иштиёқларга қарши курашишда ўзингизда куч топишингиз зарур.
3. Тўйиб ухланг.
4. Овқатланиш ҳақида унутманг: бу организмга қўшимча куч бағишлайди. Бироқ ҳаддан зиёд тўйиб овқатланиш зарарли. Одатда тўйимли таомлар истеъмол қилиш кишини уйқуга тортади ва ўрганишни истамай қоласиз.
5. Стрессли ҳолатлар ва одамларнинг салбий фикрларидан қочишга ҳаракат қилинг.Тайёргарлик вақтидаги шароит максимал даражада ёқимли бўлиши керак.
6. Шпаргалкага ишониб қолманг. Кўчириб олиш имконияти ҳам бўлмаслиги мумкин. Агар кўчириб олиш қўлигиздан келмаса (тан олинг, қўчиришга ҳам катта маҳорат керак), бунга уриниб ҳам ўтирманг!
7. Дарс қилиш учун ўзингизга жой яратинг: шинам, қулай, ёруғ, барча зарур буюмлар билан жиҳозланган. Хонада тўшак бўлмаслиги керак: зерикарли мавзуларда ухлаб қолиш эҳтимоли кучли бўлади.
8. Қайд қилинган рўйхатлар тузинг: уларни ёдлаб олиш осон.
9. Узоқ вақт давомида ўтирганда мускулларни бўшаштириш ва чалғиш учун спорт энг яхши воситадир. Бундан ташқари, югуриш, велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний машқлар вақтида мураккаб бўлган саволлар устида шошилмай фикрлашингиз мумкин.
10. Агар ўқиш учун тайёр эмаслигингизни ҳис этсангиз, ўзингиз учун энг қизиқ туюлган мавзуларни ўрганишдан бошланг.
11. Кечки пайт сайрга чиқинг. Тайёргарлик чоғида асаблар таранглашади. Шу сабабли бироз дам олиш ҳам керак.
12. Аниқ тайёргарлик режасини тузинг.