Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ: Ғамхўрлик кўрсатилмаса, 2030 йилга келиб 69 млн бола ҳалок бўлиши мумкин
Агар мамлакатлар ва халқаро ҳамжамиятлар соғлиқни сақлаш, таълим ва қашшоқликка қарши фаол чора-тадбирлар олиб бормаса, 2030 йилга келиб беш ёшдан кичик бўлган 69 млн бола олдини олиш ва тузатиш мумкин бўлган касалликлардан ҳалок бўлади. Бу ҳақда БМТнинг болалар фонди ҳисобланмиш ЮНИСЕФ ҳисоботида маълум қилинган.
Ҳисоботда огоҳлантирилишича, агар дунё ҳамжамияти ўз вақтида ҳаракатга келмаса, 2030 йилга келиб 167 млн бола қашшоқликда умр кечиради, 750 млн вояга етмаган қизлар турмушга узатилади.
170 саҳифали ҳисоботда қайд этилишича, болалар ўлимининг ярими Африкада, Саҳроий Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатлар, шунингдек, Жанубий Осиё ҳиссасига тўғри келади. Болалар ўлими кўрсаткичи Ҳиндистонда (17 фоиз), Нигерияда (15 фоиз), Покистонда (8 фоиз), Конго Демократик Республикасида (7 фоиз) ва Анголада (5 фоиз)ни ташкил этган. Ўлимга сабаб биринчи ўринда туғуруқ жараёнининг қийин кечаётгани, сўнгра эса шамоллаш бўлиб қолмоқда.
Болалар ўлими даражаси пастлиги бўйича Финляндия, Исландия ва Люксембург юқори ўринларда бормоқда.
Фото:© EPA/YAHYA ARHAB
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026