Экологлар Ирландия соҳиллари яқинида дельфинларнинг нобуд бўлишидан хавотирланмоқда
Ирландиялик экологлар Ирландия соҳиллари яқинида бир нечта афалин-дельфинларнинг бирданига ўлганидан кейин балиқчиларга норозилик билдиришди. Дельфинлар Керри графлиги соҳилларига тўлқинлар билан олиб чиқиб ташланган. Табиатни қўриқлаш ташкилотлари фаолларининг фикрича, дельфинлар балиқ овлаш учун ишлатиладиган тўрларга илиниб қолганлар.
Ирландиянинг денгиз сут эмизувчиларини ҳимоялаш миллий жамиятида таъкидланишича, ҳар йили балиқ овлаш оқибатида ўнлаб китсимонлар азият чекади. Буни Денгиз биоресурсларини ҳимоя қилиш миллий бошқармаси блош назоратчиси Кевин Фланнери ҳам маъқулламоқда. Унинг фикрини "Айриш индепендент" газетаси келтириб ўтган.
"Юз берган ҳодиса тасодиф эмас. Айнан республиканинг соҳилидан 19 км узоқликдаги ҳудудда бир неча кун аввал саноат миқёсида балиқ овлаган хорижий траулерлар флотияси кўринган", деб айтди мутахассис.
Балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрлар Ирландия соҳиллари яқинида яшовчи денгиз сут эмизувчилари учун ягона хавф эмас. Яна битта муаммо денгизнинг ифлосланиши ҳисобланади, у яқин беш йил ичида мамлакатнинг соҳилбўйи сувларида сут эмизувчилар кўпайишининг сезиларли камайишига олиб келиши мумкин. Бунга дельфинлар организмига озуқа билан кирувчи токсинлар сабаб бўлиб, бунинг оқибатида катта ёшдаги жонзотлар кўпайиш қобилиятини йўқотмоқдалар.