Жамият | 00:16 / 19.07.2016
13667
2 дақиқада ўқилади

Олимлар семиришнинг асосий сабабини аниқлашди

Австралиялик тадқиқотчилар мия фаолиятининг бузилиши семиришнинг муҳим сабабларидан бири эканини аниқлашди. Бу ҳақда Society for the Study of Ingestive Behavior нашри хабар қилади.

Австралиянинг Маккуори университети олимлари ўтказган тажрибаларида инсон овқатланишига кераксиз хотирани йўқотишга масъул бош мия аъзоси —  гиппокамп таъсир кўрсатади. Кўнгиллилар билан ўтказилган тажриба жараёнида зарарли овқатлар истеъмол қилган қатнашчиларнинг хотира ва таълимга оид вазифаларни бажариши қийин кечди. 

Мутахассислар фикрича, гиппокампнинг нормаль иш вақтида инсонда овқат ҳақидаги фикрлар фақатгина оч қолгандагина пайдо бўлиши керак. Агарда миянинг бу қисми фаолияти ишдан чиқса, инсон организмига таом тановул қилиш эҳтиёжи тинимсиз пайдо бўла бошлайди.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, гиппокамп фаолияти   ҳозирда оммалашиб бораётган ғарбий парҳезга ўз таъсирини кўрсатади. Маълумки, бу парҳезга амал қилиш пайтида организм углевод ва сахарозани керакли миқдорда қабул қилмайди ва шунда танага ортиқча ёғ ҳам йиғилмайди. Айнан шу сабабли инсон бош миясига тўйимли овқат ҳақидаги яхши хотираларни «секинлаштириш» қийинчилик туғдиради ва одам таом ейишни истамаса ҳам ўзини оч қолгандек ҳис этади.