Мушуклар дунёдаги энг машҳур уй жониворлари бўлиб қолишмоқда – улар ақлли, юмшоқ ва боқиш жуда ҳам осон. Уларни итлар каби ташқарига сайр учун олиб чиқиш шарт эмас. Бу эса иш билан кўпроқ машғул одамларга маъқул келади. Дунёда шундай мушуклар ҳам мавжудки, уларнинг баҳоси кишини ҳайратга солади. Ана, шундай қимматбаҳо зотли мушуклар билан танишинг. 

 

Норвегия ўрмон мушуги

Бу мушукнинг баҳоси ўн минг долларга етиши мумкин. Шунингдек, у ҳар қандай уй шароитида яшайвермайди. Норвегия ўрмон мушугининг териси совуққа мойиллашган. 

 

Мисрлик мау

Мисрлик мау — нафақат жунгида, балки терисида ҳам мавжуд туғма доғи билан машҳур ўртача ҳажмдаги мушуклардир. Мушук ташқи кўриниши 3000 йилдан буён сезиларли даражада ўзгармаган — қадимий мисрликлар Баст номли айнан шундай мушукка сиғинишган. Мау оила учун ёқимтой ва меҳрибон уй ҳайвони саналади. 

 

Британия калта жунли мушуги 

Инстаграм-блогерларнинг энг севимли зоти — британ калта жунли мушуги нафақат суратбоп, балки қимматбаҳо ҳамдир. Бу мушукнинг нархи 500 дан 1500 долларгача бўлиши мумкин. Чинакам уй ҳайвони ишқибозлари эса бундай маблағни кўз юмиб, тўлашга тайёр туришади. 

 

Шотландия қатлама қулоқли мушуги  

Шотландиянинг қатлама қулоқли мушуги ўзининг қулоқларидаги камчилиги туфайли машҳур ҳисобланади. Бу камчилик туфайли уларнинг қулоқлари икки букилиб, осилиб қолган. Бу турдаги мушуклар 1966 йилда пайдо бўлган.