Фан-техника | 17:48 / 03.08.2016
6386
2 дақиқада ўқилади

Видеодаги қаҳрамонлар билан бирга ҳаракатланиш имконини берувчи технология яратилди

Массачусетс технология институти (MIT) тадқиқотчилари янги технология ихтиро қилишди, у суратга олиниб бўлган видеодаги объектларни ҳаракатлантириш имконини беради. Бу ҳақида TechCrunch маълум қилди. 

Олимлар ўз олдиларига шундай мақсад қўйишдики, томошабинга видеодаги баъзи объектлар билан бирга ҳаракатланиш имкони берилди.

Предметнинг қандай ҳаракатланиши ҳисобига зарур эффектга эришилади. Мана шу жисмоний ҳаракатларга асосланиб, махсус алгоритм видеога ёзилган объектнинг реалистик моделини яратади. 

Тадқиқотчилар симдан ясалган одам шаклини намуна сифатида келтиришди. Унинг моделини яратиш учун у турган столни уриб, бутун жараённи видеога олишга 5 сония вақт кетди. 

Тадқиқот натижаларига кўра, улар ажойиб интерактив роликка эга бўлишди - суратга олинган шакл турли нуқталаридан тортилганда ҳам ўзининг табиий эластиклигини сақлаб қолган. 

Худди шу технология дарахтлар ва буталарнинг шамол пайтида қимирлашид каби мураккаб моделларни яратиш имконини беради. Бундан ташқари, олимлар роликларга турли виртуал объектлар қўшиш имконини беради ва бу объектлар реал объектлар билан бир қаторда ҳаракатланиши мумкин. 

ОАВда таъкидланишича, MIT ишланмасини қўллаш учун имкониятлар бисёр. У кинода қиммат бўлмаган махсус эффектларни яратишда, шунингдек компьютер ўйинларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.