Дубайда Hyperloop технологияси ёрдамида кемалардан юкларни тушириш имконияти ўрганилмоқда
Дубайдаги портлар оператори Hyperloop инновацион транспорт тизими ёрдамида кемалардан юкларни тушириш имкониятини ўрганмоқда, деб айтилмодқа DP World компанияси матбуот баёнотида.
DP World ва АҚШнинг Hyperloop One компанияси 16 августда Дубайда ҳамфикрлик меморандумини имзолади, унга кўра Hyperloop технологияси ёрдамида портда турган кемалардан юкларни тўғри Дубайдаги контейнер терминалига етказишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тадқиқот ўтказилади. Тадқиқот ҳудуддаги энг йирик портлардан бири бўлган Жабал Али порти намунасида ўрганилади.
Таъкидланишича, Hyperloop технологияси кемалардан анъанавий равишда юкларни тушириш заруратидан халос бўлиш ҳамда доклар ва портнинг бошқа инфратузилмасини озод қилиш ва шу билан бирга автотранспорт тўпланиши ва атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларнинг чиқиш даражасини камайтиришга имкон беради.
Дубай келажак жамғармаси Hyperloop ўта тезкор транспорт тизими қуриш режасини маълум қилганди. Бу тизим йўловчиларни Дубайдан Ал-Фужайра амирлигига 10 дақиқада етказиб қўяди, ваҳоланки ҳозирда бу йўлни автомобилда босиб ўтиш 2 соатга яқин вақтни олади. Соатига 1,2 минг км тезлик билан ҳаракатланалиган поезд 10 дақиқа ичида икки амирлик орасидаги 200 км масофани босиб ўта олади.
Hyperloop (гипер сиртмоқ) ғоясини 2012 йилда муҳандис ва тадбиркор Илон Маск таклиф қилган. Янги транспорт воситаси самолётдан 2 марта ва тезкор поезддан 3-4 марта тезроқ бўлади. Бундан ташқари, бу транспорт хавфсиз бўлади ва қуёш энергиясида ишлайди.