Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатини вақтинча юклатилишининг илмий-назарий асосига оид фикрлар
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бевақт вафотидан кейин мустақил Ўзбекистонимиз Конституциясининг 96-моддаси талабларига кўра, Президентнинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилишига оид ваколатни Сенат раиси томонидан рад этилиб, ушбу ваколатни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклатилиши мақсадга мувофиқлигига оид таклиф шаклидаги амр-иродаси ва буни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрда қабул қилган қўшма қарори доирасида интернет ва бошқа ахборот тармоқларида айрим делетант экспертлар томонидан турли хил юзаки фикрлар билдирилиб, гўёки бу ҳолат ҳуқуқий асосга эга эмас деган шошилинч хулосалар билдирилмоқда.
Буларга қарши ўлароқ, мамлакатимизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари ва депутатларимиз Сенат раисининг ўзига юклатилган вазифани рад этиши ва Президент вазифа ва ваколатини вақтинча бажаришни Бош вазирга юклатилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76, 81, 82, 96-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисидаги”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати” тўғрисидаги конституциявий қонунларининг 11-моддалари ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси талабларига ва энг асосийси эса, миллий манфаатларимизга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрларни Оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка маълум қилган бўлсаларда, бироқ бу борада делитантларча мунозаралар ҳали ҳануз давом этмоқда.
Ушбу делитантларча мунозараларга чек қўйиш мақсадида назаримда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатини вақтинча Сенат раиси зиммасига юклатилишини Сенат раиси томонидан рад этилиб, Бош вазирга юклатилиши мақсадга мувофиқлигига оид таклиф шаклидаги амр-иродаси ва бу борада Парламент қўшма қарори қабул қилинишининг ҳуқуқий жиҳатдан асослилиги юзасидан фикр билдиришда давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича етакчи олимлар ва мутахассисларнинг илмий фикр ва таклифлари билдирилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Шу ўринда таниқли рус олими Н.М.Коркуновнинг бу борадаги фикрларини келтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатини вақтинча бажаришга ваколатли бўлган Олий Мажлис Сенати раисининг юқорида қайд этилган ҳатти-ҳаракати тўғри ҳуқуқий ракурсда амалга оширилганлигини кўрсатади. Жумладан, олим ўтган асрнинг охирларидаёқ давлат бошлиғининг одатий фармонлари билан фавқулодда фармонларини фарқлай билишни таклиф этган. Олимнинг фикрига кўра, фавқулодда фармонлар қонун билан тартибга солинадиган масалалар бўйича ёхуд қонунни бекор қилиш бўйича чиқарилади. “Фавқулодда фармонни чиқариш аслида зарурат тақозоси билангина оқланиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликдир. Ушбу фармон билан ўрнатиладиган чора-тадбирлар ҳақиқатда фақат қонуний ҳужжат билан белгиланиши мумкин. Мазкур фавқулодда шароитларда бу талабга риоя этишнинг иложи бўлмаган ҳолатдагина қонун фавқулодда фармонга алмаштирилади. Бироқ бундай фармонлар муваққат хусусиятга эга бўлиб, фавқулодда фармон билан белгиланган чоралар қонун чиқарувчи органга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак»1
Холбуки, биринчи Президентимизнинг бевақт вафот этганлиги ва бу ҳолатда Сенат раисининг Президент вазифасини вақтинча бажаришдан воз кечиши ва ушбу ваколатни Бош вазирга юклатилишига оид зарурат тақозосига оид амр-иродасини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси кўриб чиқиши учун расмий маълум қилиши ва шу асосда Парламентнинг қўшма қарори қабул қилиниши ҳуқуқшунос олим Н.М.Коркуновнинг илмий фикрларига мос келади.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81-модда, 9-хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин”лигига оид қоида нафақат Парламентнинг жорий йил 8 сентябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисининг, балки қонундаги айрим бўшлиқларни ўзига хос тарзда тўлдирувчи нормалар қабул қилинишининг ҳам ҳуқуқий асоси эканлигини инобатга олган ҳолда, депутатларимизнинг мавжуд масалалар бўйича зарурат тақозосидан кейинги фаолиятларини юқорида қайд этилган илмий-назарий фикрлар мантиқий изчиллигига мувофиқлигини таъминлаши мумкинлигига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Шухрат РАСУЛОВ
юридик фанлар номзоди.
1 Коркунов Н.М. Указ и закон.СПб.,1894, 272-бет.
Мавзуга оид
20:51 / 18.10.2024
АҚШда картотекадан топилган Конституция нусхаси 9 млн долларга сотилди
22:17 / 17.10.2024
Конституция куни байрамини нишонлаш бўйича президент фармойиши имзоланди
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024