«Зенит» матбуот анжумани вақтида ноқулай аҳволга тушиб қолди
Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси ташкил қилган матбуот анжумани вақтида таржимон сўзларни нидерланд тилига таржималашдан бош тортди. Чунки, уни немис тилига таржимон сифатида таклиф этишгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Медуза» хабар ёзган.
«Зенит» футбол клуби 29 сентябрь куни Европа Лигаси доирасида Нидерландиянинг «Алкмар Занстрек» жамоасига қарши учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказган.
Питерликлар жамоасидан журналистлар билан учрашувга бош мураббий Мирча Луческу, унинг ёрдамчиси Александр Спиридон ва бельгиялик ҳимоячи Николас Ломбертс келган.
Ломбертсга илк савол берилганида унинг бельгияча тилда қайтарган жавобини нидерландиялик журналистларга ўгириб бериш керак бўлган. Лекин таржимон немисча гапириб кетган ва деган: «Мени немис тилига таржима қилиш учун чақиришган. Мен нидерландчага ўгирмайман».
Натижада, Ломбертс матбуот анжуманини инглиз тилида давом эттирган. Россиялик журналистларнинг саволларини эса таржимонсиз тушуна олган.
Бу ҳолат тасвирланган видео жамоанинг YouTube порталидаги каналига жойланган. Клуб расмийлари бу вазият юзасидан изоҳ беришмади.
«Зенит» ва АЗ жамоалари ўртасидаги учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Мавзуга оид
10:07 / 31.12.2021
Украинага чиндан Ленин асос солганми – Путиннинг матбуот анжумани ҳақида экспертлар нималар деди?
14:48 / 12.02.2021
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
14:06 / 24.01.2021
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
00:53 / 06.07.2020