15:31 / 13.10.2016
14179

Янги Ерда икки орол кашф қилинди

Фото: © Н.Малышев

Шимолий флот гидрографлари Янги Ер архипелаги (Россия) таркибида икки оролнинг кашф қилинганини тасдиқлашди. Бу ҳақида Шимолий флот хизмати раҳбари Вадим Серга берган маълумотга асосланиб, ТАСС агентлиги хабар берди

"12 октябрь -  ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) гидрографлари куни арафасида Мурманск вилояти Мишуково қишлоғидаги доимий базасига ортга қайтган "Визир" гидрографик кемасининг Арктика экспедицияси якунлари Янги Ер қирғоқларидаги Розе музлиги ҳудудида икки оролнинг кашф қилинганини тасдиқлади", - деди Серга. 

У оролларнинг каттаси тахминан 400 метр узунликка эга эканлигига аниқлик киритди. Бу ороллар илк марта жорий йилнинг сентябрида "Горизонт" гидрографик кемасининг радарлари орқали топилган эди. 

Янги Ер — Шимолий Муз океанидаги архипелаг бўлиб, Россиянинг Архангельск вилояти таркибига киради. 

Top