Спорт | 09:57 / 30.10.2016
10407
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо жазоланиши мумкин

Фото: eurosport.com

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасининг 10-турида "Бёрнли"га қарши учрашувда ҳакам Марк Клаттенбург томонидан четлатилганидан кейин жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда

Эслатиб ўтамиз учрашув 0:0 ҳисобида якунланган эди. 

Португалиялик мутахассис ҳакам билан баҳслашгандан кейин трибунага жўнатиб юборилган. Моуриньонинг фикрича, ҳакам Жон Фланаган Маттео Дармианга фол ишлатгани учун рақиб дарвозасига пенальти белгилаши керак эди.

Аввалроқ ҳам Англия футбол уюшмаси Моуриньога "Ливерпуль" – "МЮ" учрашуви ҳакамига айтган сўзлари учун айблов қўйганди.

Мавзуга оид