Top Victory компанияси Фарғонада Ecosink — биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқара бошлагани ҳақида хабар берилган эди. У капсула ва қиём шаклида бўлиб, унинг асосий таркиби рух (синк) моддаси ва аскорбин кислота (C витамини)дан ташкил топган.

Компания мутахассислари ушбу мақолада Ecosink доривор воситаси таркибидаги рух моддаси инсон организми учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида маълумот берди.

Рух (цинк) – барча ферментлар таркибига кирувчи ягона металл бўлиб, унинг ўрнини бошқа металл боса олмайди. Рух кўплаб модда алмашинуви жараёнларида иштирок этиб, танадаги барча ҳужайраларнинг нормал ишлашини таъминлайди.

Рухнинг орган ва тўқималардаги миқдори шу аъзоларнинг фаолиятида қанчалик аҳамиятга эгалигини билдиради.

  • Рухга бой бўлган аъзолар: гипофиз, кўз тўр пардаси, простата бези (150 мг дан ошиқ), жигар, буйрак, мушак, соч, суяк (100 мг дан ошиқ).

Бош миядаги металлар ичида рух ва темир энг кўп қисмини ташкил этади, рухтемир индекси 1 га тенг, бошқа аъзоларда бу нисбат анча паст бўлади.

Углеводлар, ёғлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталар синтези ва парчаланиши организмни рух билан таъминланишига бевосита боғлиқ.

Организмдаги рух захирасининг 20 фоизи суяк тўқимасида жойлашган бўлади. Рухнинг суяк тўқимасига кириш тезлиги кальцийга нисбатан юқори бўлади ва суяк тўқимасида мушак тўқимасига нисбатан узоқ сақланади.

Аниқланишича, рух кальций ва фосфор сўрилишини ҳамда алмашинувини кучайтиради, шунингдек, коллаген толалар синтезини ҳам кучайтиради. Бу эса тери эластиклигини оширади ва суяк юзасини шаклланишини таъминлайди. Шунинг учун цинк етишмовчилиги остеопороз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Рухнинг биологик таъсирлари:

  • Антиоксидант;
  • Оқсил, ДНК, РНК синтезида;
  • Ҳужайрани бўлиниши, ўсиши ва регенерациясида;
  • Тери, тирноқ ва сочларнинг меъёрида ўсиши;
  • Яраларни битиши ва эпителизация жараёнини тезлатади;
  • Тана ва скелет вазнини ошишида;
  • Ўсиш гормони, гонадотропин ва кортикотропин синтезида;
  • Кальций ва фосфор алмашинуви ва сўрилишида;
  • Тери эластиклигини таъминловчи коллаген толалар ҳосил бўлишида;
  • Бўғим юзасини шаклланишида;