Жаҳон | 19:50 / 05.11.2016
23401
2 дақиқада ўқилади

Focus нашрида АҚШдаги сайловлардан кейин Сурияни нима кутаётгани ҳақида мақола чоп этилди

Фото: RIA

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп Сурияга нисбатан сиёсатни ўзгартириш ҳақидаги истакларини айтиш учун ҳар бир қулай фурсатни қўлдан чиқармаяптилар, бироқ уларнинг режалари у ёки бу ҳолатда ҳақиқат билан тўқнашишига тўғри келади, деб ёзмоқда Focus нашри.

Сайловолди ваъдаларга кўра, иккила номзод Сурия ихтилофидан нафақат четда қолишни исташмаяпти, балки унга нисбатан фаолроқ сиёсат юргазишмоқчи. Клинтон парвозлардан холи ҳамда "тинч аҳолини ҳимоялаш" учун буфер ҳудудлар киритилиши зарурлигини айтмоқда. Трамп эса ИШИДга қарши курашни кучайтирмоқчи, деб айтмоқда мақола муаллифи.

АҚШнинг кейинги президенти ким бўлишидан қатъий назар, у вазиятга тубдан таъсир қила олмайди. Сиёсатчилар Сурияда АҚШга Россия қарши тураётганини унутмасликлари лозимлиги айтилмоқда. Вашингтоннинг ҳаддан зиёд фаоллиги Москванинг жавоб таъсирини келтириб чиқаради ва очиқча АҚШ-Россия қарама-қаршилигини келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, америкаликлар қайси партияни қўллаб-қувватлашларидан ташқари, урушлардан чарчашган. Минтақада ҳарбий мавжудликнинг кучайтирилиши, айниқса қуруқликдаги қўшинларнинг юборилиши каби тўғридан-тўғри аралашув аҳолининг аксарият қисми томонидан қўллаб-қувватланмайди. АҚШ фуқароларидан озчилиги Дамашққа жўнаб, ўз ҳаётини АҚШга бахшида қилиш истагида ёнмоқда ва янги президент вазиятни ўзгартира олиши даргумон, деб хулоса қилмоқда мақола муаллифи.    

 

Мавзуга оид