Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратонга қарши қимматбаҳо дорилар фойдасиз экани маълум бўлди
Муҳим инвестиция ва инновацияларга қарамай, сўнгги 10 йил ичида саратонга қарши ўйлаб топилган янгидан-янги дорилар беморлар учун фойдасиз эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда инглиз эксперти Питер Уайснинг British Medical Journal нашрида эълон қилинган мақоласига асосланиб EurekAlert! хабар бермоқда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўпчилик беморлар умрларини бир неча ҳафта ёки ойга узайтириш мақсадида олтита рақамдан иборат суммали дориларни сотиб олишади. 2015 йилда бутун дунёда ана шундай дориларни сотишдан тушган даромад 110 миллиард долларни ташкил этди. Уайс кимётерапик воситаларнинг янада яхшисини ишлаб чиқариш ва уларнинг нархини арзонлаштириш фикрини илгари сурган.
Эксперт препаратларнинг камчилигига эътибор қаратади. Улардан бири суррогат нуқталар бўлиб, дори самарадорлигин аниқлашнинг оддий мезони ҳисобланади. Уларнинг истъемоли воситани оқлаш жараёнини тезлаштиради, аммо бу билан у умрни қанчага ошириши мумкинлигини аниқ айтиб бўлмайди. Уайснинг фикрича, бу тиббий тадқиқотлар этика принциплари талабини бузади.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
08:08 / 06.06.2026
Тезкор тадбирларда минглаб тақиқланган дори воситалари аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
14:32 / 22.05.2026