Ўзбекистон | 18:44 / 16.11.2016
6548
8 дақиқада ўқилади

Акмал Саидов сайлов жараёнида Камситмаслик тамойили ва камситиш деб ҳисобланмаслиги керак бўлган чоралар ҳақида айтиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги энг юқори ¬демократик стандартларга мос бўлиб, мамлакатимизнинг ¬халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ¬зиммасига олган мажбуриятларига тўла жавоб беради.

Аввало, ушбу қонунчилик асоси инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шу жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини кафолатлайди. Бу ҳуқуқлар дастлаб БМТ томонидан 1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда акс этган бўлиб, кейинчалик БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳужжатларида янада ривожлантирилди. 

Иккинчидан, унда демократик сайловларни ўтказишнинг аниқ тартиб-таомили белгиланган бўлиб, сайлов тизимининг барча жиҳати қамраб олинган. Сайловнинг ҳуқуқий асослари аниқ, изчил ва содда тузилган. Мазкур соҳадаги барқарор қонунчилик эса сайлов жараёни иштирокчилари учун аниқликни таъминлаши билан жуда аҳамиятлидир.

Учинчидан, ушбу ҳуқуқий асос жамиятнинг барча қатлами манфаатлари инобатга олинган ҳолда, очиқ ва ошкора ишлаб чиқилган бўлиб, турли сиёсий партиялар, номзодлар томонидан ҳам, сайловчилар томонидан ҳам кенг қўллаб-қувватланмоқда.¬

Тўртинчидан, бу ҳуқуқий тизим ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ҳамда мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ҳамда хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқини таъминлайди ва фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига ¬хизмат қилади. 

Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда, фуқаролар сайлов ҳуқуқларига риоя қилишнинг муҳим кафолатлари сифатида қуйидаги асосий -тамойилларни белгилайди:

Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни мустақил сайлов комиссиялари холис, очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Сайловни тайинлаш, унга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишга доир қарорлар расмий эълон қилинади, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ¬сайлови тўғрисида”ги Қонунда кўзда тутилган тартиб ва муддатларда жамоатчилик эътиборига етказилади. Бу, ўз навбатида, сайловнинг миллий ҳамда халқаро кузатувини амалга ошириш учун кенг имконият ¬яратади.

Эркин сайловлар. Фуқаролар сайловда эркин ва ихтиёрий равишда қатнашадилар. Ҳеч кимнинг уларни муайян бир номзодни ёқлаб ёки унга қарши овоз беришга мажбур қилишга ҳаққи йўқ. Шу билан бирга, ҳеч ким  фуқарога уни сайловда иштирок этишга мажбурлаш мақсадида ҳамда унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Президент сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди. Бюллетенларни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг ҳозир бўлиши тақиқланади.

Ҳаққоний сайловлар. Сайловлар фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдириши ва уни бевосита амалга оширишини таъминлайди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун сайловчиларга номзодларни танлаш имкониятини беради. Ҳозирги кунда мамлакатимизда сиёсий плюрализм, ғоялар хилмахиллиги ҳамда кўппартиявийлик амалда тўлиқ таъминланган. Сайловлар кўппартиявийлик асосида ўтказилади. Сайлов муддати ва тартиби Президентликка номзодларга, сайлов жараёни иштирокчиларига кенг кўламли ҳамда тўлақонли сайловолди ташвиқотини олиб бориш имконини беради. 

“Ўзбекистон Республикаси ¬Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида сайловни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари қоида ва тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Адолатли сайловлар. Сайловларнинг адолатлилиги тамойили ¬асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тенг ҳуқуқий шароит таъминланади. Бу, авваламбор, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқида, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этишда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларни яратишда кўзга ташланади. Шу билан бирга, сайловни, номзодларнинг сайлов кампаниясини адолатли ва ошкора молиялаштириш, сайловнинг барча тадбирини расмий эълон қилиш орқали овоз бериш натижалари ҳақида тўлиқ ва тезкорлик билан хабардор қилиш, қолаверса, очиқ ҳамда ошкора, жамоатчилик ва халқа¬ро кузатувчилар назорати ¬остида ¬фаолият юритадиган мустақил сайлов комиссиялари томонидан сайлов жараёни ташкил қилиниши ҳам адолатли сайлов гарови ҳисобланади. Қолаверса, фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, сайлов кампанияси бошқа иштирокчиларининг ушбу ¬сиёсий тадбир доирасида ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги юзасидан шикоятлари судлар, бошқа ¬ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан тезкорлик билан са¬марали кўриб чиқилиши эса ушбу ¬тамойилни амалда рўёбга ¬чиқаришга хизмат қилади.

Мустақил сайлов комиссиялари томонидан сайловларни ўтказиш. Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ҳамда -эркинлигини таъминлаш, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш Конституция ва қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида холис фаолият юритадиган мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Конституциямизнинг 117-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси -Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ¬сайловни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ¬томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ҳамда адолатлиликдан иборат бўлган ¬Ўзбекистон ¬Республикаси Марказий сайлов ¬комиссияси тузилади.

Сайлов комиссияларини шакллантириш, уларнинг ваколатлари ва ¬фаолиятини амалга ошириш қонун билан белгиланади. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунда сайлов комиссиялари тизими, уларнинг ваколатлари, фаолиятини ташкил қилиш муддати мустаҳкамланган. 

Камситмаслик тамойили ва камситиш деб ҳисобланмаслиги керак бўлган чоралар. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ¬Президенти сайловида иштирок этишига оид юқорида зикр этилган ҳуқуқ ҳамда эркин¬ликлари қонун билан чекланиши ¬мумкин. Агар бунда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суднинг ҳукмига мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган ¬шахсларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини чеклаш кўзда тутилса, у ҳолда бу камситиш хусусиятига эга чора сифатида кўрилмайди. 
Сиёсий партиялар ташкил этилиши ва фаолиятига боғлиқ ҳолда номзодлар кўрсатилиши ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш кўзда тутилиши мумкин. Бу чеклашлар ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ҳамда мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб амалга оширилмаслиги керак. Чеклашлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун билан белгиланиши мумкин ҳамда миллий хавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш, жамият фаровонлиги йўлида, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадидагина асосли қўлланилиши мумкин. Энг муҳими, бундай чеклашлар давлатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ бўлиши лозим. 

Акмал САИДОВ,