Фан-техника | 18:14 / 22.11.2016
8551
2 дақиқада ўқилади

Америкалик олимлар дунёда биринчи фотон процессорни ишлаб чиқишди

Фото: Hi-news.ru

Нейрон тармоқларни ривожлантириш билан бир вақтда сунъий интеллект ҳам фаол ривожланади. Нейрон тармоқлар бутун дунё олимларига кўплаб маълумотларни қайта ишлашга ёрдам беради, машиналар улар орқали объектларни, одамларнинг юзларини таний олиш, қайта ишлаш ва бир тилдан бошқа тилга таржималарни амалга ошириш имконига эга бўлади. Ҳозирги пайтда олимларнинг эътибори инсон мияси фаолиятини қайта тикловчи махсус процессорларни яратишга қаратилган. Пристон университети жамоаси нейронлар имитацияси учун нурдан фойдаланувчи илк процессорни ишлаб чиқди. Hi-News нашри шу ҳақида маълумот берди. 

Олимлар ўз ихтироларини "интеграциялашган кремний фотон нейроморф чипи" деб аташмоқда. Бу оптик ҳисоблаш қурилмаси 49 тугундан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири нурларнинг муайян узунликдаги тўлқинлари билан ишлайди. Нур тугун ичида тўхтовсиз айланади, ташқарига  чиққач эса, лазер нури кўринишида намоён бўлади. Лазер кейинги тугунга етганида занжир туташади. Олимлар ўз изланишларида муваффақиятли натижага эришишди, зеро оптик чип анъанавий процессорлар уддасидан чиқа олмайдиган ҳаддан зиёд тез ҳисоблашларни амалга оширишга қодир. 

Масалан, фотон процессор математик дифференциал тенгламани оддий марказий процессорга нисбатан 1960 карра тезроқ ҳисоблайди, оддий процесоорларда фотонлар ўрнига электронлар қўлланади. Тадқиқотчилар янги технологияга катта умид билдиришмоқда, ахир келажакда оптик ҳисобловчи қурилмалар ҳаммада бўлиши мумкин. 
 

Мавзуга оид