Индонезия стартапи Uber'ни ортда қолдирмоқда
Индонезиянинг ёш стартаплари ажойиб кўрсаткични қайд этди: маҳаллий GoJek стартапи рақиби бўлмиш Uber'нинг бозордаги улушини эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
GoJek кўп жиҳатлари билан Uber'га ўхшашиб кетади. Бироқ GoJek автомобилларга эмас, мотороллерларга эътибор қаратади. Бу эса стартапга бир неча муҳим афзалликларни беради.
Биринчидан, ривожланаётган давлатларда одамлар машиналарга нисбатан кўпроқ скутерлардан фойдалана олишга қурби етади. Бу эса компанияга етарлича ҳайдовчилар сонини таъминлаб беради. Скутерлар эгаларини эътиборини тортиш мақсадида GoJek Индонезияда анча кечроқ пайдо бўлган Uber'га нисбатан ички бозорда зарур масштабни тезроқ етказиб беради.
Стартап тилида масштаблаштириш деб компаниянинг операцион харажатларни кўпайтирмасдан даромадларни ошириш қобилиятига айтлади. Иккинчидан, Жакарта каби аҳоли зич жойлашган шаҳарларда скутерлар мобиллик сифатида жуда қулай ва муқобил танлов бўлмоқда.
Ниҳоят, GoJek ўз дастурини кўплаб алоқадор хизматларга жойламоқда. Дастурнинг ҳозирги версиясида скутер ёки автомобилда нарсалар ташишга буюртма бериш, кўчиш учун юк машиналарини чақириш, кинога чипта брон қилиш, маҳаллий бозордан маҳсулотлар олиш ва ҳаттоки, уйга массажчи ёки косметологни чақириш мумкин.
Ўзининг анъанавий бозорида Uber маҳсулотлар етказиб бериш каби хизматларини энди кенгайтира бошламоқда. Компания бу борада ўз рақибларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда.
Маҳаллий бозорни билиши ва алоқалар GoJek'га Uber'дан ўзиб кетишига ёрдам берди.
Ўз мижозлари истагини тўғри тушуниш орқали стартап ўз дастурида айнан маҳаллий истеъмолчилар ва тўғри келадиган функцияларни бирлаштира олди.
Сўнгги раунд доирасида 550 млн доллар ҳисобида молияни қўлга киритгач, GoJek эндиликда 4 млрд.га баҳоланмоқда. Қуйидаги маблағлар ёрдамида GoJek барча ҳудуд бўйлаб мобиль персональ хизматлар бозорида тўлиқ етакчи ўринни эгаллаши мумкин — бу бозорни эса мобиль алоқага юқори даражада боғланган 650 млндан ортиқ инсон ташкил этади. GoJek — Кремний водийсидаги катта ва яхши молия киритилган рақобатчиларидан ўзиб кетиши мумкин бўлган ва бозордаги каттагина улушни олиб қўядиган ягона индонезиялик стартап эмас.
Бошқа маҳаллий технологик стартаплар
Яна бир муҳим жанг тўлов тизимлари майдонида бўлиб ўтади. Apple ва Google шиддатлик билан бозорларга Apple Pay ва Android Pay электрон тўлов тизимларини чиқаришмоқда. Индонезия каби бозорлар бундай компаниялар учун катта муаммо туғдиради, чунки уларнинг хизматлари мамлакатдаги мавжуд бўлган банк ва тўлов инфраструктурасига таянади.
Мавзуга оид
18:57 / 16.10.2024
Стартап лойиҳалар экотизимини ривожлантириш ҳақидаги президент қарори имзоланди
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
14:16 / 24.08.2024
Ёшлар технопарклари стартапчилари хорижга стажировкага юборилади
19:18 / 01.08.2024