ОАВ: Япония РҚМнинг янги Patriot тизимлари учун 2 млрд долларга яқин маблағ ажратмоқчи
Япония ҳукумати жорий йилда "ер-ҳаво" таснифидаги модернизация қилинган Patriot —3 (PAC-3) ракета мажмуаларини харид қилишга қўшимча равишда 188 млрд иен (1,7 млрд АҚШ доллари) сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Japan News газеаси ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг янги мажмуаларини харид қилишга КХДР томонидан мавжуд таҳдидлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шимолий Корея ўз ядро салоҳиятини кучайтириб, АҚШдан ҳимояланиш баҳонасида баллистик ракеталарини кучайтириш устида иш олиб бораяпти. Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Японияда жойлаштирилган PAC-3 ракеталари парвоз радиуси 15-20 километрни ташкил этади. Модернизация қилинган тизимлар эса бу масофани икки баробар узайтириш имконини беради.
Бундан ташқари, 7 миллиард иен (62,5 миллион доллар) Aegis (Ижис) ракета ҳужумларидан огоҳлантириш тизимларига эга бўлган ҳарбий кемаларни ҳам такомиллаштириш учун сарфланади.
Аввал хабар қилинганидек, Япония ҳукумати 2017 молия йили учун мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий бюджетни тайёрлаган. Унда, хусусан, КХДР баллистик ракеталарига қарши мудофаани кучайтириш ва Шарқий-Хитой денгизида Хитойга қарши туриш учун сувости кемасини барпо этиш кўзда тутилган.
Шунга кўра, 2017 йилга Япония мудофаа бюджети учун жорий йилдагидан 2,3 фоиз кўпроқ маблағ талаб этилади ва у 5 триллион 160 миллиард иенни (51 миллиард 600 миллион доллар) ташкил этади. Шу билан бирга, бюджет лойиҳасига биноан, Япония илк маротаба Американинг SM-3 Block IIA бошқарилувчи зенит ракеталарини ҳам харид қилади. Бу ракеталар минг километр баландликкача парвоз қила олади. Улар Aegis тизимларига эга ҳарбий кемаларга жойланади.
Умуман, Япония мудофаа салоҳиятини оширишнинг 2018 йилгача бўлган ўртамуддатли режага кўра, ҳарбий мақсадлардаги харажатлар йилига 0,8 фоизга оширилади.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
18:22 / 22.12.2024