Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Содиқ Сафоев Сенат раисининг биринчи ўринбосари бўлди
Ўзбекистон Республикаси парламенти Сенатининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида сенаторлар Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм йўналишларидаги фаолиятини ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда UzReport хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Республика Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида айнан шу йўналишдаги вазифалар хусусида сўзлаганди.
Хабарда келтирилишича, сенаторлар ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, жаҳон миқёсида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, вилоят ҳудудларига чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу соҳалардаги парламент назоратини кучайтириш мақсадида Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Бу лавозимга Содиқ Сафоев сайланган.
Сафоев Содиқ Солиҳович 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритган. У 2005 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси ҳисобланарди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026