Мутахассислар инсониятни кутаётган бош хатарлардан огоҳлантиришди
2017 йилда инсониятга экологик ва геосиёсий муаммолар хатар солади. Бундай фикрга Давос шаҳридаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми мутахассислари келишди. Бу ҳақда глобал хатарлар ҳақидаги ҳар йиллик маъруза Global Risks Report 2017’да айтилган.
Мутахассислар ҳаммаси бўлиб 30 та глобал хатар ҳамда улар орасидаги нисбатни кучайтириши ёки ўзгартириши мумкин бўлган 13 та тенденцияни белгилаб олишди. Хатарлар 5 та: иқтисодий, экологик, геосиёсий, ижтимоий ва технологик тоифаларга бўлинган. Ўтган йилга нисбатан хатарларнинг таркиби деярли ўзгармаган. Ягона истисно – "минтақавий ва глобал бошқарувнинг носамарадорлиги" хатари бўлиб, у минтақавий ва глобал тузилмаларнинг иқтисодий, геосиёсий ва экологик муаммоларни ҳал қилишга қодирмаслиги сифатида белгиланади.
2017 йилнинг юз бериши эҳтимоли энг катта хатарлари орасида учтаси экология, учтаси геосиёсат соҳасига тегишли бўлиб, экологик хатарлар юқорироқ турмоқда. Булар экстремал об-ҳаво шароитлари ва катта кўламли экологик фалокатлардир.
Ўтган йили иқлим ўзгариши соҳасида анчагина тараққиётга эришилган: 100 дан кўпроқ давлат, жумладан АҚШ ва Хитой 2015 йилги Иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилишди. Бу келишув атмосферада карбонат ангидрид миқдорини камайтириш бўйича чораларни кўзда тутади. Бироқ Европа ва Шимолий Америкадаги сиёсий соҳалардаги ўзгаришлар бу ютуқларга хатар солади, деб огоҳлантирмоқдалар мутахассислар.
Мавзуга оид
20:05 / 06.12.2023
Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?
18:16 / 05.12.2023
Ортда қолган куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлди
16:29 / 05.12.2023
Иқлим муаммолари билан кураш: дунёнинг ривожланаётган давлатларига ҳар йили бунинг учун 2,4 трлн доллар зарур
12:42 / 05.12.2023