Жамият | 10:10 / 13.01.2017
18168
2 дақиқада ўқилади

Гапирувчи маймунлар топилди

Франция ва АҚШлик олимлар Гвинея иттумшуқ маймунлари (Papio papio) инсоннинг унли товушларига ўхшаш товушлардан фойдаланишини аниқлашди. Бу эса юқори ривожланган сут эмизувчиларга умумий бўлган сўзлашиш тилининг асосий элементлари тахминан 25 миллион йил муқаддам пайдо бўлганини англатади. Бу борадаги тадқиқот натижалари PLoS ONE журналида тақдим этилди, у ҳақда қисқача Science News нашри хабар бермоқда.

Papio papio томонидан чиқарилувчи товушларнинг кўпчилиги инсонлардаги [у], [о], [э], [а] ва [й]ни эслатади. Олимларнинг фикрича, Гвинея иттумшуқ маймунлари ва кишилар товушининг ўхшашлиги қадимий сигналлар тизимининг умумийлигидан дарак беради.

Мутахассисларнинг аниқлашича, сўзлашишга сут эмизувчилар бўғзининг эмас, балки тилининг шакли таъсир кўрсатади. Гвинея иттумшуқ маймунлари ва инсонларнинг оғиз бўшлиғи тубидаги тоқ ўсимта мушаклари ҳажми эса бир-бирига ўхшашдир.

Муқобил нуқтаи-назарга кўра, инсон нутқи тахминан 70-100 минг йил аввал пайдо бўлган ҳамда бу бўғиз ривожланиши билан боғлиқ. Янги тадқиқот эса Homo sapiens’дан ташқари, камида Papio papio’да товуш чиқариш учун керакли анатомик имкониятлар борлигини кўрсатди.

Мавзуга оид