Атрофимиздаги олам ҳар 100 йилда эмас, ҳар йили ўзгармоқда. Бизнинг соатларимиз, кўзойнакларимиз, машиналаримиз ва ҳатто хонадонларимиз аллақачон "ақлли" бўлиб улгурди, олдинда бизни нималар кутаётганини билишни хоҳлайсизми? AdMe.ru келажак дунёси қандай бўлишига доир 11 илмий тушунчани тўплади.
Экосаёҳатлар

Экотурлар, экопарвозлар, экомеҳмонхоналар, экокўнгилочар масканлар - борган сари кўпроқ одамлар "эко" олд қўшимчаси қўшилган саёҳатларни афзал кўришмоқда. Сиз хориждаги ҳашаматли меҳмонхона ёки шинамгина уйда дам оласиз, шу билан бирга болаларни маҳаллий мактабда инглиз тилига ўқитасиз, филларни парвариш қиласиз ёки мева фермасида нок теришга ёрдамлашасиз.
Барча табиий нарсалар қимматлашмоқда, борган сари уларнинг қадри ошмоқда, табиат ва анъаналар сақланиб қолган ер участкалари эса диққатга сазовор жойларга айланмоқда.
Узоқ яшаймиз

Тиббий технологиялар аста-секинлик билан мутлақо янги даражага кўтарилмоқда. Биз гаджетлар ёрдамида пульс ва қанд миқдорини ўлчаймиз, шунингдек ўз саломатлигимизга оид кўрсаткичларни смартфон экранида кўришимиз мумкин. Пластик операцияларга бўлган талаб камаймоқда, барча амалиётлар оддий ва деярли оғриқсиз инъекциялар ёрдамида бажарилмоқда.
Ваҳима солувчи тиббий ускуналар аста-секинлик билан гаджетлар ҳажмигача ихчамлашмоқда, функциялар сони эса ўсмоқда. Организмни тўлиқ ташхисдан ўтказиш учун шифокорга бориш ва бир талай таҳлиллар топширишга ҳожат қолмайди, мобил қурилманинг ўзи етарли бўлади.
Ҳар қандай предметни чоп этиш мумкин бўлади

Машиналар деталлари, мусиқий асбоблар, мебель ва ҳатто замонавий либослар коллекцияси - 3D-принтер ихтиро қилингандан бери унда нималарни чоп этишмади дейсиз. Масалан, Жанубий Калифорнияда электр энергияси ва сув таъминоти бўлган бутун бошли уйни чоп этишга қодир гигант принтер мавжуд.
Чоп этилувчи қурилиш тўлиқ йўлга қўйилган ва келажакда истаган киши унинг ёрдамида ўзи учун дала ҳовли, машина ёки қайиқ ясаб олиши мумкин. Бунинг учун интернетдан андоза юклаб олишнинг ўзи кифоя қилади.

























