Сан-Францискода фақатгина роботлар ишловчи кафе очилди
Роботларга мижозларга хизмат кўрсатиши учун маълум бир ҳаракатларга ўргатиш лозим, шунда улар қўйилган вазифаларни официант, маъмур ёки кассир бўлиб ишловчи инсонлар каби бажара олади. Буни Сан-Францискода очилган ва бутунлай роботлаштирилган қаҳвахона амалга оширди. Бу кафеда инсонлар деярли ишламайди, мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича барча вазифалар эса маълум бир ҳаракатларга мўлжаллаб дастурлаштирилган автоматлар томонидан бажарилади. Улар қаҳва тайёрлайди, буюртмаларни қабул қилади ва мижозларга хизмат кўрсатишади, деб хабар берди businessinsider.com нашри.
Ҳар бир робот ўзига мўлжалланган маълум бир ҳаракатларга ўргатилган. Масалан, робот-официант идиш-товоқ ва стол анжомларини қўйиши ёки мижозларга қаҳва келтириши мумкин.
Роботлаштирилган бар ходими эса сунъий онгсиз ҳам ўз вазифасини яхши бажаради. У бир соатда тахминан юзта қаҳва чашкасини тайёрлаб беради.
Кўпчиликнинг фикрича, кафеда аслида ходимлар ҳам керак эмас, сабаби уларнинг вазифалари оддий робот томонидан ҳам бажарилиши мумкин. Бироқ кўпчилик замонавий технологияларнинг бундай қулайлигидан фойдаланишдан бош тортмоқда. Бунга бир қанча сабаблар бор. Улардан энг асосийси - роботлар қиммат бўлиб, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ёки алмаштириш учун анча маблағ кетади. Шунинг учун кўплаб ресторан эгалари бу борада “эски анъанани” сақлаб туришибди – улар учун молиявий жиҳатдан тирик инсонлар анча фойдали.
Мавзуга оид
21:58 / 25.10.2024
Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:10 / 21.09.2024