08:12 / 07.02.2017
12110

Хитой қуёш энергиясидан фойдаланиб электр энергияси ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатга айланади

Хитойликлар саноат, қурилиш ва генетика каби юқори технологиялар соҳаларида бошқа давлатларнинг "бурнини ишқаб қўйишда" жуда абжирлар. Хитой дунёда қуёш энергиясидан фойдаланиб, электр энергияси ишлаб чиқарувчи энг йирик ишлаб чиқарувчисига айланиб, навбатдаги галда кўплаб нарсаларга қодирлигини исботлади. Бу ютуқ кўплаб йиллар давомида қазиб олинувчи ёнилғи турларида ишловчи кўплаб заводлар ва фабрикаларнинг тутуни ичида қолган Хитой учун айниқса жуда муҳимдир. Экологик тоза энергия Хитойни тутундан халос қилиб, унинг аҳолисига яна кўкрагини тўлдириб нафас олишига имкон бериши мумкин.

4 февралда Хитой миллий энергетика маъмурияти Хитой электростанциялари томонидан ишлаб чиқарилувчи қуёш энергияси миқдори икки баробарга кўпайгани ҳақидаги маълумотни чоп этди. Энди бу қувват 77,42 гигаваттни ташкил қилмоқда ва бу барча давлатлар учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Ҳайратланарли рақамларга қарамасдан, қуёш энергияси Хитой томондан ишлаб чиқарилувчи умумий энергия ҳажмидан 1 фоизни ташкил қилади. Бироқ яқин орада вазият тубдан ўзгариши мумкин, чунки Хитой ҳукумати энергиянинг экологик тоза манбаларига ўтишга "қаттиқ бел боғлаган".

Агар берилган маълумотларга ишонилса, Хитойда кейинги 3 йил ичида экологик тоза тикланувчи энергия манбалари қуввати 110 гигаваттгача ошади, 2030 йилда эса бу манбалар давлатнинг барча эҳтиёжларининг 20 фоизини таъминлайди. Қазиб олинувчи ёнилғи турларидан воз кечиш ўз ортидан улкан молиявий харажатларни олиб келади, бироқ Хитой ҳукумати бошлаган ишини охиригача етказиш истагида. Ишлаб чиқаришларни энергиянинг янги шаклига ўтказиш бўйича лойиҳага 364 млрд доллар тикилган. Ва бу сумма ҳали якуний бўлмаслиги мумкин.

Top