Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 1,6 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 807 млн долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
— Германия – 655 млн;
— Корея – 594 млн;
— Туркия – 460 млн;
— Туркманистон – 218 млн;
— Литва – 180 млн;
— Бразилия – 175 млн;
— Швейцария – 143 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024
Ўзбекистон 10 ойда қанча электромобил импорт қилгани айтилди
15:03 / 10.12.2024