Тошкентда 31 мактаб ва 5 коллеж ўқувчилари “Синий кит” ўйини иштирокчилари
Бугунги кунда ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, энг ачинарлиси, уларнинг Интернет ижтимоий тармоқларида оммалашиб бораётган “Синий кит” ва бошқа шу каби ўз жонига қасд қилиш даражасигача олиб борувчи ўйинларга кириб кетаётганлиги барчани ташвишга солмоқда.
Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилаётган “Давомат” тадбирлари давомида ҳар бир ўқувчи-ёшларнинг уяли телефон аппарати текширилганда, 31та мактаб ва 5та коллеж ўқувчилари “СИНИЙ КИТ” ўйини иштирокчиларига айланганлиги аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган матбуот брифингида ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев шу ҳақда маълум қилди.
Бу каби ўйинларга илакишиб қолган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди, уларга малакали психологлар бириктирилиб, кузатув остига олинди. Ҳозирги кунда барча вояга етмаганлар ўртасида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида таълим муассасаларидаги давомадлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатини ўрганиш мақсадида, пойтахт ҳудудидаги 322та мактаблардан 26тасида, 78та коллеж ва 41та лицейлардан 18тасида “Давомат” тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, 9 март куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида бўлиб ўтган профилактика тадбирларида Кун.uz сайти мухбири ҳам бевосита иштирок этди. Жумладан, Яшнобод тумани “Меҳмонхона хўжалиги” коллежида ўтказилган “Давомат” тадбири гувоҳи бўлди.
Аммо, таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан 217 нафар мактаб, 306 нафар коллеж, 27 нафар лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, 69 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди, 27 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
17:40 / 23.09.2024
Ўзгартирилган ҳукм ва суд залидан озодлик – ясама жиноятда айбланган аёл очиққа чиқди
18:26 / 16.09.2024