Ўтган йили Манила халқаро аэропортидан чиқаверишда кўзга ташланган биринчи нарса тезкор магистраль учун эстакадаларнинг қурилиши бўлди.

Йил охирида 11,6 километрли NAIA Expressway автомобиль йўли қурилиши якунланди. Бу типик инфратузилмавий объект — Филиппин иқтисодиётини ўсишга фаол ундаб, унга Осиёнинг бошқа мамлакатларига етиб олиш имконини беради.

Филиппин — Япониядан Сингапургача чўзилган минтақанинг иқтисодий механизмларидаги атиги биргина муваффақиятли "винт"и, Осиёдаги инфратузилмавий бум эса - иқтисодиёт фаол ривожланишнинг ягона сабаби эмас. InsiderPro Осиё-Тинч океани минтақасидаги истиқболли иқтисодиётга эга беш мамлакат рўйхати билан бўлишди:

 

1. Лаос

Жаҳон банки маълумотларига кўра, қатъий коммунистик позициядаги ҳукуматга эга бу ночор мамлакат жорий йилда ўз иқтисодиётини 7 фоизга яхшилайди. Бу унинг энергетика секторига сармоя киритилгани ҳамда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси билан узвий алоқалар сабаб рўй беради.

Денгизга чиқиш имкони бўлмаган, 7 миллионга яқин аҳолига эга мамлакат 2020 йилга бориб, 10 фоиз уй хўжаликлари электр таъминоти тармоқларини яхшилаш устида ишламоқда.

Энергетика вазирлиги сайтига кўра, электр энергияси экспорти ҳам режага киритилган. Бундан ташқари, энди  Лаосда бизнес юритиш осонлашади - бу янги қабул қилинган қонунлар самараси бўлади. 2016 йилда ЯИМ 13,7 миллиард долларни ташкил қилди.

 

2. Филиппин

Жаҳон банкига кўра, пойтахтдаги тезкор магистраль — жорий йилда ЯИМни 6,9 фоизга кўтаришнинг ягона сабаби эмас. Инфратузилмани ривожлантиришга кетадиган давлат харажатлари рекорд кўрсаткич - 17,7 миллиард долларга етади - бу умумий ЯИМнинг 5 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Филиппин ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди.

102 миллион аҳолига эга мамлакат "солиқ ислоҳотини тезлаштириши, давлат инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириши ва давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини йўлга қўйиши" керак", - деди Forbes'га Метро-Маниладаги Banco de Oro UniBank'нинг етакчи бозор таҳлилчиси Жонатан Равелас.