АҚШ 2050 йилгача авиацияни биоёқилғига ўтказиш режасини бажара олмайди
АҚШнинг Тоза транспорт бўйича халқаро кенгаши (International Council on Clean Transportation) тадқиқотчиларига кўра, 2050 йилга келиб самолётларнинг ис газини атмосферага умуман чиқармаслигини таъминлаш мақсадида замонавий биоёқилғи ишлаб чиқариш учун инсониятга биомаҳсулотлар етарли эмас.
Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, 2015 йили ҳавога чиқарилган зарарли газлар 780 млн тоннани ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2035 йилга келиб бу рақам 1,1–1,5 млрд тонна ис газини (CO2) ташкил этади. 2050 йилга келиб 24-37 эксажоул (1018) биоёқилғи зарур бўлади. Аммо, тахминлар бу даврга келиб жами 4 эксажоул биоёқилғи ишлаб чиқарилишини кўрсатмоқда. Бу эса CO2 ҳажмини 360 млн тонна камайтиришга имкон беради.
Бу ёқилғини оммавий ишлаб чиқарилишига уларнинг қимматлиги таъсир қилмоқда. Бир тонна шундай ёқилғини ишлаб чиқиш учун 1000-8000 доллар талаб этилади. Одатдаги авиакеросиннинг бир тоннаси 470–860 доллар атрофида сотилади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024