2016 йили Тошкентда 300 граммга яқин спайс моддалари мусодара қилинди
2016 йили Тошкентда, шаҳарнинг 12-16 ёшларда бўлган барча фуқаросига бир мартадан истеъмол қилишига кифоя қилиши тахмин қилинган миқдорда турли хил спайс моддалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов қўмитасининг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш бўлими раҳбари, полковник Олег Ким маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда, республика минтақаларида спайс тарқалиши ҳолатлари кўп учрамоқда.
Кимёвий усул билан олинган синтетик гиёҳванд модда наша ва опиоид сингари моддалардан арзон нархи билан фарқ қилади. Полковникнинг айтишича, бу ҳолат бутун Марказий Осиё давлатлари учун катта хавф туғдиради.
"Хусусан, ўтган йили Тошкент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 32та ҳолат аниқланиб, умумий ҳисобда 293 грамм турли спайслар мусодара қилинган. Шу билан бирга, шаҳарда шу моддадан истеъмол қилиш оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмгани қайд этилган. 2017 йил бошидан буён ҳозирча, бу каби моддалар айланмаси билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмаган", — дея қайд этди Олег Ким.
Аммо, унинг таъкидлашича, ушбу турдаги гиёҳванд моддалардан маст бўлиш ҳолатини аниқлаш жуда қийин. Ҳайдовчи, спортчи ёки боланинг бу моддани истеъмол қилганини деярли исботлаб бўлмайди.
Спайслар одатдаги гиёҳванд моддалардан бир неча баробар хавфлироқдир. Уларни истеъмол қилган киши ўз ҳаракатларига жавоб бера олмайди. Спайс истеъмоли дунё бўйича кўплаб ёшларнинг умрини хазон қилмоқда.