Жамият | 20:26 / 04.06.2017
14564
2 дақиқада ўқилади

Иммунотерапия энг хавфли кўкрак бези саратонини енгди

Фото: Fotolia / Spectral-Design

Америкалик шифокорлар кўкрак бези саратонининг энг хавфли шакли - уч карра салбий кўкрак бези саратони иммунитетни саратон ҳужайраларига қарши йўналтирувчи антижисмлар ёрдамида муваффақиятли бартараф этилгани ҳақида маълум қилишди. Улар мазкур тажриба натижалари ҳақида Чикагода, Америка клиник онкология ҳамжамияти конференциясида сўзлаб беришди. 

"Препарат биз иш олиб борган барча беморларга ҳам бирдек таъсир кўрсатмади. Бироқ уларнинг барчасида саратонни бартараф этиш вазифасини яхши уддалаган ва унинг таъсири узоқ вақт давомида барқарор бўлгани кузатилган. Иммунотерапия кимё терапиясига нисбатан камроқ салбий таъсирга эга бўлиб, ҳаётни давом эттиришга кучлироқ таъсир кўрсатади", - деди Нью-Йорк университетидан Сильвия Адамс. 

Сўнгги йилларда молекуляр биологлар ва тиббиёт ходимлари саратон, аллергия, диабет ва бошқа бедаво касалликларга қарши курашишда иммунотерапияга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Олимлар инсон иммунитетини саратон ҳужайраларига қарши йўналтиришмоқда, бунда турли антижисмлар, тирик микроблар ва бошқа қатор воситалардан фойдаланишмоқда. 

Адамс ва унинг ҳамкасблари шундай турдаги илк препаратларидан бири - пембролизумаб билан ишлашди - у ўпка саратони, меланома ва тери саратонининг бошқа турлари, шунингдек лимфомага қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу антижисмлар махсус оқсиллар фаолиятини блоклаб, ўсимтага эмас, иммун ҳужайраларига таъсир кўрсатади.

Бу антижисмларнинг бошқа турдаги саратонга қарши курашдаги юқори самараси уни кўкрак бези саратонининг энг хавфли турларида қўллаб кўришга туртки берди.

Мавзуга оид