Жаҳон | 13:33 / 21.06.2017
11985
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 1,2 минг маҳбус озодликка чиқарилди

Иллюстратив фото

Қозоғистонда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия туфайли тахминан 1,2 минг маҳбус озодликка чиқди. Бу ҳақда республика ИИВнинг жиноий-ижро тизими Қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда амнистия расман якунига етди. У мамлакат президенти томонидан 2016 йилнинг декабрида имзоланган “Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ўтказилди. “Амнистия натижасида 1200 нафар маҳбус озодликка чиқарилди, яна 2269 маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилди”, - дейишган Қўмитада.

Бундан ташқари, жамиятдан ажратилмаган ҳолда жазо муддатларини ўтаган 6,7 мингдан ортиқ киши озод этилди – улар яшаш жойида жиноий-ижро тизими хизмати қайдномасида турган. 

"Ушбу қонунни амалга ошириш даврида 40 га яқин хорижий фуқаро озод этилди, улар асосан яқин хориж давлатларидан. Айни дамда жазони ижро этиш муассасаларида МДҲ ва узоқ хориж давлатларининг 1300 га яқин фуқароси бор", - дея таъкидланган хабарда.

Мавзуга оид