Ўзбекистонлик тадбиркор мамлакатнинг камида 10 миллиард долларлик шартномани имзолаши борасида ўз таклифларини баён қилди
Ўзбекистонлик тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов Ўзбекистонни ривожлантиришга доир баъзи фикрлари билан ўртоқлашиб, бу борада ўзининг қатор таклифларини билдирди.
"Олмаотага борганимда сўнгги 10 йил давомида минтақавий инвестицион компанияда ишлаган ватандошимиз билан кўришдим. Унинг сўзларига кўра, конвертациянинг йўқлиги, бизнес эгалари ва инвесторлар ҳуқуқи ҳимоясининг заифлиги, бюрократия каби маълум сабабларга кўра Ўзбекистонга қизиқиш бўлмаган.
Жорий йил бошидан Ўзбекистон бўйича сўровларнинг ярмидан кўпи инвесторларнинг барча соҳаларга кириб боришни исташаётганидан далолатдир - инфратузилма лойиҳалари, молиявий сектор, банкларнинг очилиши ёки қўлга киритилиши, уй-жой комплексларини қуриш, бизнес марказлари ва ҳ.к. Ҳозирча барчаси музокаралар босқичида, лекин сармоячилар реал ўзгаришларга тайёрланишмоқда. Тажрибали сармоячилар иқтисодиёт очилаётганда нима қилиш кераклигини яхши билишади, зеро Қозоғистоннинг ўзи, Грузия, Мьянма, Вьетнам, Эрон каби мамлакатлар шу сценарий бўйича ўтишган.
Бошқа томондан, биз қай томонга ҳаракат қилиш борасида аниқ тушунчага эга эмасмиз, Президент ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг юзакилигидан норози.
Шу ерда савол туғилади, нима учун шу сармоячилар билан инвестицион ва иқтисодий форматдаги учрашувлар сериясини ташкиллаштирмаймиз?
Бу тахминан қуйидагича кечиши керак:
1. "Uzbekistan is opening up!" дея эълон қиламиз;
2. Hyatt'да бош вазир ва барча асосий идоралар, солиқ, божхона, ТИВ, Инвестициялар қўмитаси ва бошқалар билан атрофлича матбуот анжумани ташкил қилинади. Бундай янгиликлар ўз-ўзидан жаҳоннинг етакчи нашрларида биринчи сатрларга чиқади;
3. Ўзбекистоннинг барча элчихоналари ҳар томонга бонг уради, бир жуфт роликни тайёрланади;
4. Энг йирик консалтинг компанияларини жалб қилиш - PWC, Deloitte, E&Y, KPMG, McKinsey, Accenture ва ҳ.к. Зеро улар банклар, хусусий ва институционал сармоячиларнинг энг йирик мижоз базаларига чиқа олишади. Уларнинг ўзи ҳам бажонидил иштирок этиб, мамлакатга инвестициялар олиб кирилишида ҳамроҳлик қилишади.
5. Тошкентда инвестицион, иқтисодий ва бизнес-форумлар ўтказиш, барча саволларга жавоб бериш, хорижий ҳамкорларнинг фикрларини ўрганиш, Б2б форматидаги учрашувларни ўтказиш, мавжуд барча лойиҳаларни тақдим этиш. Нафақат хусусий хорижий сектор сармоячиларини, балки бу босқичлардан бир неча бор ўтган экспертлар ва иқтисодчиларни ҳам таклиф қилиш.
6. Бу тадбирлар ёрдамида аниқланган камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланиш.
7. Барча кириш имконига эга бўлган очиқ электрон базани яратиш.
Кафолат бераманки, бундай чоралар чеки йўқ селекторлар, планёркалар, истеъфолар ва сарсонгарчиликдан катта эффект беради. Бир неча ой ичида камида 10 миллиард долларга шартнома имзолашимиз ва энг устувор муаммоли масалаларни бартараф этишни бошлашимиз мумкин.
Жиддий хатти-ҳаракатлар бошланади.
Ҳикмат Абдураҳмонов – 1981 йилнинг 1 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетини тамомлаган. Буюк Британиядаги “Сент Эндрюс” университетида халқаро бизнес илмини олган. Бизнес соҳасида турли ташкилотларда фаолият юритиб келган. Халқаро бизнес ва технология ассоциацияси кузатув кенгаши раҳбари.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:57 / 08.11.2024