Жамият | 08:22 / 06.07.2017
7794
2 дақиқада ўқилади

Путин интернетдан фойдаланиш эркинлиги хусусида қарашларини билдирди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Россия интернетдан фойдаланиш эркинлиги тарафдоридир, аммо буни барча нарсани қилиш ва жазодан қутилиб қолиш кабилар билан алмаштириш мумкин эмас. Чунки, бу ҳолат хакерлик гуруҳларининг авж олишига олиб келади, дея баёнот берди Россия президенти Владимир Путин. Бундай салбий кўринишларга қарши универсал келишувларга эришиш зарур, Москва шу каби таклифларга ижобий ёндашувни кутмоқда, деб ёзади РИА Новости. 

"Россия коммуникация технологиялари, жумладан Интернетдан фойдаланиш эркинлигининг изчил тарафдори бўлиб келади. Ахборот кенгликларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта аҳамият берамиз. Шу билан бирга, рақамли муҳитда, бошқаларида бўлгани каби эркинлик ҳамма нарсани қилиш мумкинлиги ва жазосиз қолиш билан алмашмаслиги керак",- деб ёзди Путин Германиянинг Handelsblatt газетасида эълон қилинган мақоласида.

Мақола 7-8 июль кунлари Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида нашрнинг электрон намунасида чоп этилди. 

Путиннинг қайд этишича, интернетда жазодан қутилиб қолишлик ва хоҳлаган нарсани қилишлик "кибержиноятчилик, хакерлик гуруҳлари, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг шахсий ҳаёти ёки суверен давлатлар дахлсизлигига раҳна солиш авж олишига олиб келади". "Россия ушбу замонавий чақириқнинг хавфини биринчилардан бўлиб сезгани учун бир неча йиллардан бери ушбу салбий кўринишларга қарши БМТ доирасида универсал халқаро келишувларга эришишни илгари суриб келади. Биз бунда бошқа давлатларнинг ижобий ҳамда манфаатли ёндашувига ишонамиз".

Россия президенти ахборот хавфсизлиги мавзуси —"Катта йигирмалик" доирасидаги янги мавзудир.

Мавзуга оид