Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал тур ташкил этди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати. Экскурсия Google хариталар сайтидаги «Кўчаларни томоша қилиш» (Street View) хизмати ёрдамида уюштирилади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Виртуал саёҳат учун фотосуратлар ХКСда бортинженер бўлиб хизмат қилган Европа космик агентлиги (EASA) астронавти Томас Песке муаллифлигида олинган.
«Халқаро космик станцияда мен ўтказган олти ойни сўз билан ифодалаб бериш қийин, коинотга чиққанимда ҳис қилганларимни эса бирорта фотосурат акс эттира олмайди. Станциядаги сўнгги топшириғим чоғида мен барчада бу уникал жойни томоша қилиш имконияти бўлиши, коинотдан туриб Ерни томоша қилиш қандай эканлигини билишлари учун ХКС муҳитини Google Street View учун махсус суратга олдим», — деб ҳикоя қилади Песке.
Унинг қўшимча қилишича, фотосуратларга изоҳлар ҳам берилган бўлиб, улар фойдаланувчиларга тасвирланган нарсани яхшироқ англашларига кўмак беради. Фотосуратларга изоҳларда фазогирларнинг бадантарбия машғулотлари ва емаклари, шунингдек, илмий тажрибалар ҳақида ҳикоя қилинади.
Пескенинг тушунтиришича, коинотга хос чекловлар туфайли анъанавий технология асосида суратга олишнинг иложи бўлмаган. Шу сабабли Street View жамоаси NASA экспертлари билан биргаликда вазнсизлик ҳолатида оддий кўзгули камера ва бортда мавжуд бошқа ускуналар билан суратга олиш усулини ўйлаб топишган.
Съёмка чоғида фазогирлар станциянинг мураккаб тузилиши туфайли, шунингдек, суратга олиш ишлари учун қатъий чекланган вақт ажратилгани сабабли кўплаб муаммоларга дуч келишган.
«Буларнинг барчасини Ердан туриб бошқарувсиз, ХКСдаги ҳамкасбларим ва уларни коинотга учирган давлатларнинг ҳамжиҳатлигисиз амалга ошириш мумкин бўлмасди. Энди, мен юқоридан туриб Ерни томоша қилиш бахтига эришганимдан сўнг атрофимга бошқача назар билан боқадиган бўлдим. Умид қиламанки, Street View хизмати орқали ХКСга сайр қилиб, оламга бўлган нигоҳингиз ҳам ўзгаради», — дея таъкидлади Песке.
Қайд этилишича, ХКСнинг Россияга тегишли бўлмасига сайр қилиш давомида фазогирларнинг станциядаги турмушига оид турли нарсалар — техник асбоб-ускуналардан тортиб, тиш пастаси каби маиший нарсаларгача кўз тушади.
Мавзуга оид
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
18:40 / 29.10.2024
Россия суди Googleʼни 2 ундециллион рубл жаримага тортди
22:03 / 25.10.2024