Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
"Кассини" космик қурилмаси инсоният тарихида биринчи марта Сатурн атмосферасига кириб борди, бу унинг илмий фаолияти якунининг бошланишидир. Қурилма сайёра атрофида сўнгги беш ҳалқани амалга оширади, шундан кейин, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади. NASA шу ҳақида хабар берди.
Қурилма Сатурн осмонида олов болид бўлиб учгунига қадар NASA мутахассислари Қуёшнинг олтинчи сайёрасидаги атмосфера таркиби, шамол тезлиги ва ҳароратига доир маълумотларни олишни режалаштиришган.
"Кассини" бунга қадар Сатурннинг сунъий йўлдоши Титан ёнидан учиб ўтган, ундан қўшимча тезлик олиб, сайёра ва унинг ҳалқалари орасидаги масофадан учиб ўтган. Бунга қадар ҳеч бир космик қурилма у ерда бўлмаганди, бироқ "Кассини" бунинг уддасидан чиқди. Шу туфайли мутахассислар сайёра сатҳи ва ҳалқаларнинг ички томонидан йирик суратларни олишга муваффақ бўлди.
"Кассини" космик қурилмаси 1997 йилнинг октябрида учирилган ва шу кунга қадар тадқиқотларни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
09:41 / 23.11.2020
Декабрда 800 йил ичида биринчи марта юз берадиган ноёб астрономик ҳодиса кузатилади
20:51 / 08.10.2019
Сатурн сайёраси йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди
14:26 / 30.01.2019
Сатурнда бир сутка қанча давом этиши аниқланди
23:32 / 05.10.2018