НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
НАСА мутахассислари Йеллоустон супервулқонига қарши туриш стратегиясини ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, ушбу хавфни гигант вулқон тубидаги магма ўчоғини совитиш билан бартараф этиш мумкин.
Йеллоустон супервулқони АҚШнинг шимоли-ғарбидаги Йеллоустон миллий боғида жойлашган. Унинг кальдераси ўлчами 55 км га 72 км ни ташкил қилади. Ундан 8 км чуқурликда магма пуфаги жойлашган. Ундан таралувчи иссиқлик боғдаги геотермал чашмалар, жумладан гейзерлар ва иссиқ кўлларни иситиб туради.
Супервулқон тахминан 700 минг йилда бир марта отилади. Ернинг бутун тарихи давомида вулқон 3 маротаба отилган ва ҳар бир отилиш кўлами аввалгисидан кичикроқ бўлган. Вулқоннинг навбатдаги отилиши имконияти йилига 0,00014 фоизга баҳоланади. Кальдера портлаши нафақат АҚШга катта зиён етказиши, балки вулқон қиши бошланиши ва глобал очарчиликка олиб келиши мумкин.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, вулқон ўчоғи томондан ишлаб чиқариладиган иссиқликнинг 60-70 фоизи иссиқ чашмалар орқали атмосферага кетади. Қолган иссиқлик вулқоннинг магматик камераларида қолади ва “секин ҳаракатланувчи бомба” вазифасини ўтайди. Олимлар портлашнинг олдини олиш учун магма пуфагини 35 фоизга совитишмоқчи. Бунинг учун махсус бурғиланган қудуққа катта босим остида совуқ сув ҳайдалади. Вулқон билан 350 градусга иситилган сув геотермал станцияга тушади.
Олимлар шу тариқа ҳам глобал фожиадан қочишмоқчи, ҳам арзон электр энергия олишмоқчи. Бундай электр энергиянинг бир киловатт-соати 0,1 доллар туради. Шу билан бирга ушбу ғояни амалга ошириш учун барпо этилажак инфратузилма нархи 3,46 млрд долларга баҳоланмоқда. Бироқ, айтиш жоизки, бурғилаш ташқарига заҳарли газлар чиқиши ёки ҳаттоки вулқон отилишига олиб келиши хавфи мавжуд.
Мавзуга оид
22:30
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024