Олимлар акулалар ҳақиқатда қанча узоқ умр кўришларини ҳисоблаб чиқишди
Акулаларнинг умр кўриш узоқлиги етарлича баҳоланмагани аниқланди. Мисол учун, оқ акулалар 50 йил эмас, 70 йилгача яшашлари мумкин экан. Бу ҳақда океаншунос Алистер Гарри Nature журналидаги мақоласида ёзган.
"Бизнинг жорий кузатувларимизнинг кўрсатишича, бизнинг ҳамкасблар эътибор қаратган ёки биз ўрганган акулалар турлари эмас, балки барча турдаги акулалар ёшлари пасайтирилган. Энди бу муаммони рад этиб бўлмайди ва барча акулалар ёшини бошқатдан ўлчаб чиқиш керак", деб айтган Таунсвиллдаги (Австралия) Жеймс Кук университети олими Алистер Гарри.
Акулалар энг узоқ умр кўрувчи балиқлардан ва умуртқалилардан бири ҳисобланади. Мисол учун, Гренландия акулалари Somniosus microcephalus ўртача 200-300 йил умр кўрадилар, уларнинг баъзилари эса 500 йилгача ҳам яшаши мумкин. Бу уларни сайёрамиздаги энг узоқ умр кўрувчи жонзотлар қилади. Бошқа кўплаб акулалар эса ўлчамлари ва моддалар алмашинуви тезлигига кўра, ўртача 20 ёки 40 йил яшаши мумкин.
Олимлар таналари қариган сари кўриниши деярли ўзгармайдиган акулалар ва бошқа денгиз балиқлари ёшини қандай ўлчайдилар? Улар бунинг учун балиқларни тутиб, уларнинг умуртқларини кесиб, улар ичидаги йилларга мос қатламларни санаб чиқишади. Бундай ўлчашлар уларнинг ёшини етарлича аниқ билишга имкон беради.
Бироқ Гаррининг айтишича, бу усул охирги йилларда шубҳа уйғота бошлаган. Мисол учун, оддий қум акулалари ортидан олиб борилган кузатувлар уларнинг ҳақиқий ёши умуртқлари кўрсатаётган "йил ҳалқалари" сонидан бир неча йил каттароқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Бу Гаррини охирги 50 йил ичида олиб борилган акулалар ёшлари ўлчашларини таҳлил қилиб, улардаги хатоларни аниқлаб, уларни тўғрилашга ундади. Бунинг учун олим акулалар суякларида ядровий синовлар излари, олимлар акула танасига киритган ёруғланувчи белгилар ва акулаларни эркинликка қўйиб юборишдан олдинги суякларига таяниб акулаларнинг ўсиш тезлигини ҳисоблаб чиқди.
Бу маълумотларни қиёслаб, олим барча акулаларнинг ёши тизимли равишда етарлича баҳоланмагани ва аслида уларнинг ёши аввал тахмин қилингандан 20-30 ёшга катталигини аниқлаган. Мисол учун, йўлбарс акулалар 20 йил эмас, балки тахминан 40 йил, сельд акулалари эса 38 йил эмас, 65 йил яшашлари маълум бўлган.
Бундан ташқари, акулаларнинг узоқ умр кўриши улар олимлар аввал ҳисоблагандан секинроқ ўсишлари фойдасига гапириши мумкин. Бу эса акулаларни ушлашга квоталарни белгилашда жуда муҳимдир.