Поп туманида 2 йилда учинчи ҳоким ишдан олинди
30 сентябрь куни халқ депутатлари Поп туман кенгаши навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди. Туманни 2016 йил ноябридан бери бошқариб келган Ўктамжон Эргашев ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди.
Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Аъзамжон Султонов Поп тумани ҳокими этиб тайинланди. Султонов 2012—2017 йилларда Норин тумани ҳокими бўлганди.
Қайд этиш керакки, бу Поп туманида кейинги 2 йил ичида учинчи марта ҳоким ўзгаришидир.
2015 йил декабрида Хайрулла Бозоров Баҳодир Раҳмоновни лавозимдан олиб, Жавлонбек Йўлдошевни янги ҳоким сифатида таништирганди.
2016 йил ноябрида эса Йўлдошев ўз жойини Ўктамжон Эргашевга бўшатиб берганди.
Мавзуга оид

14:15 / 14.04.2025
22 ёшли қотил, уч қурбон ва кичик гувоҳ – Попдаги қотиллик тафсилоти

14:46 / 01.04.2025
“Етим қолган невараларим кўзига қарай олмаяпман” — Попда оёғи синиши билан операция қилинган бемор вафот этди

18:19 / 13.01.2025
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди

10:26 / 10.01.2025