08:26 / 03.11.2017
14191

Машҳур луғат йил сўзини эълон қилди

Иллюстратив фото

Collins English Dictionary инглиз тили луғати тузувчилари 2017 йил сўзи деб «fake news» («сохта янгиликлар») бирикмасини топишди.

«Озод дунё етакчиси уларнинг устидан кулмоқда, уни сайловларга таъсир кўрсатишда айблашмоқда, бироқ бугун „сохта янгиликлар“ ҳақиқий янгиликка айланди, сабаби Collins талқини бўйича йил сўзи сифатида эътироф этилди», - дейилади луғат сайтида.

Collins’га кўра, «fake news» бу - «ёлғон, кўп ҳолатларда шов-шув маълумот бўлиб, у янгиликлар кўринишида тарқатилади».

2016 йилдан бери, дея кўрсатади Collins, жаҳон ОАВда «fake news» сўз бирикмасини қўллаш 365 фоизга ошди.

Яқин вақтларгача «fake news» тушунчаси биринчи навбатда тақлид кўринишидаги янгиликлар дастури билан боғланган эди.

2016 йилда АҚШдаги президентлик кампаниясида «сохта янгиликлар» ибораси кенг фойдаланила бошланди ҳамда у ижтимоий тармоқларда номзодлар ҳақида берилган ишончсиз маълумотни англатмоқда.

АҚШ президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонган Дональд Трамп 2017 йилнинг январида CNN телеканалининг унинг Россия билан алоқалари ҳақидаги хабарини «сохта янгилик» деб атади, ва шундан сўнг бу сўз бирикмасини ўз чиқишлари ҳамда твиттердаги постларида кўп қўллай бошлади.

2016 йилда Collins талқинига кўра, «Brexit» («Брекзит») – Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши йил сўзига айланган.

Top