2023 йил учун танланган “йил сўзлари” сунъий интеллектга алоқадор бўлмоқда
Ҳар йили дунёнинг таниқли луғатлари энг кўп ишлатилган йил сўзини аниқлашади. 2023 йил сўзини бир нечта луғат ўз таснифига кўра эълон қилди. Сўзлар сунъий интеллектга алоқадор. Сунъий идрок бўйича онлайн қидирувлар 2022 йил ноябрда ChatGPT ишлай бошлагандан бери анча ошган.

Фото: Unsplash/Joshua Hoehne
Коллинз луғатига кўра, 2023 йил сўзи “сунъий идрок” (AI - artificial intelligence) сўзининг қисқартмаси бўлган. Луғат бу сўзга “инсоннинг ақлий қобилиятини компютер дастурлари ёрдамида моделлаштириш” деб таъриф берган.
Сунъий идрок бўйича онлайн қидирувлар 2022 йил ноябрда ChatGPT ишлай бошлагандан бери анча ошган. 2030 йилгача сунъий интеллект бозори 800 фоизга, 1,8 трлн долларга ўсиши тахмин қилиняпти.
Оксфорд луғати эса ҳали йил сўзини танламади. Унга кўра, танланадиган йил сўзи айнан шу йилнинг ўзида ўйлаб топилган бўлиши шарт эмас. Бироқ шу муддат давомида эътиборда бўлган ва таниқли сўз бўлиши керак. Луғат тез орада бу сўз танлаб олиниб эълон қилинишини билдирган. Merriam-Webster луғати ҳам ҳали йил сўзини танламади.
Кэмбриж луғати эса "галлюцинация қилмоқ" (hallucinate) сўзини 2023 йил учун танлади. Бу сўз ҳам сунъий интеллектга оид тарзда танлади. Сунъий интеллект галлюцинация қилса, у ёлғон ахборот ишлаб чиқараётган бўлади.
Луғатнинг ёзишича, сунъий интеллектдан фойдаланишнинг оммалашиши сабаб “галлюцинация” сўзининг унга оид янги маъноси ишлатила бошланди ва луғатга киритилди.
Маълумот учун: 2022 йилда Коллинз луғати “пермаинқироз” сўзини йил сўзи сифатида танлаган. Бу сўз билан пандемия, об-ҳаво шароитининг оғир келиши, Украинадаги можаро, 2022 йилдаги бошқа даҳшатли воқеаларни изоҳлаган. Merriam-Webster луғати эса ўтган йили “газлайтинг” сўзини “йил сўзи” сифатида танлаган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон | 20:44
-
Ўзбекистоннинг яна бир компанияси Европа Иттифоқи санкциялари остида қолди
Жаҳон | 20:16
-
Украинанинг Суми областидаги полигонига зарба берилди
Жаҳон | 20:01
Мавзуга оид

18:15 / 20.05.2025
Бомбардиро Крокодило — Қозоғистонда СИ мультфильмлари хавфли деб эълон қилинди

21:41 / 08.05.2025
Сунъий интеллект 2 минг йиллик тарихий ўрамни виртуал тарзда очди ва ўқиди

18:00 / 08.05.2025
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди

13:53 / 07.05.2025