Шавкат Мирзиёев геология соҳасига чет эл инвестицияларини фаол жалб этишга доир кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноатининг узоқ муддатли истиқболларига, соҳанинг ҳудудларда саноатни ривожлантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди. Тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. 13 ноябрь куни геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақида маълум қилинди. Президент матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.
Мутасадди вазирлик ва ташкилотларга минерал-хомашё базасини ривожлантириш дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш топширилди.
Йиғилишда соҳадаги йирик муассасалар – Навоий кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ижросига ҳам эътибор қаратилди.
Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган дастурга мувофиқ 2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Қиймати 3 миллиард 63 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар натижасида 2026 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.
Ушбу муҳим лойиҳаларни ишончли электр энергияси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш зарурлиги қайд этилди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан умумий қиймати 2 миллиард 720 миллион доллардан ошиқ 18 инвестиция лойиҳаси амалга оширилмокда. “Ёшлик-1” ва “Ёшлик-2” конларини ўзлаштириш, “Самарчўқи” ер ости конини қуриш ва Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводи барпо этиш улар орасида энг муҳимларидир.
Йиғилишда “Ёшлик-1” ва “Ёшлик-2” конларини ўзлаштиришни янада тезлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари чоғида геология соҳасига доир саксонга яқин вазифалар белгилаган. Жумладан, ер ости сувлари захираларини кескин кўпайтириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Ангрен ва Олмалиқ ҳудудларида фойдали қазилма базасини кенгайтириш ва конларни саноатда ўзлаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Мутасаддиларнинг бу борадаги ҳисоботлари эшитилди.
Кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Соҳани замонавий мутахассислар билан таъминлаш учун Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этиш, унда илмий изланишларга катта аҳамият қаратиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим тизими ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда геология-қидирув ишларини илғор технологиялар асосида ташкил этиш, ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш, соҳанинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини янада ошириш масалалари таҳлил қилинди. Вазирлик, қўмита ва комбинатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Мавзуга оид
18:30 / 06.10.2024
Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
19:48 / 29.04.2024
Камёб металлар бўйича 500 млн долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилади
22:22 / 11.03.2024
Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган мамлакатлар қаторига киритилди
18:33 / 05.02.2024