Хавф остидаги Африка диктаторлари: Кимлар Мугабенинг тақдирини такрорлаши мумкин?
Зимбабвени деярли 40 йил давомида бошқарган Роберт Мугабе президентлик лавозимини тарк этаётган бўлса-да, Африка мамлакатларида узоқ йиллар давлат бошқарувини қўлдан бой бермай келаётган раҳбарлар талайгина. Уларнинг ҳар бири ўз сиёсий тарих ва тажрибасига эга. Уларни бирлаштирувчи ягона жиҳат - ҳукумат бошқарувини қўлдан бермаслик. Қуйида уларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.
Теодор Обианг Нгема Мбасог, Экваториал Гвинея
38 йилдан буён ҳукумат тепасида. Бугунги кунга келиб у мамлакатни энг узоқ бошқариб келаётган африкалик раҳбар ҳисобланади. Бир пайтлар у президентлик сайловларида ягона номзод бўлган. Тақдир тақозоси билан ўзининг диктатор амакиси режимини қулатиб, ҳукумат тепасига келган, 1991 йилда эса мамлакатда кўп партияли тизимни ўрнатган. Бироқ бу мамлакатда шахсга сиғиниш тизимини ўрнатишга халақит бера олмади, маҳаллий ОАВ эса уни авлиёларга тенглаштиради.
Поль Бийя, Камерун
35 йилдан бери ҳукумат тепасида. Ажойиб интеллектуал, у Франциянинг Сорбоннасида таълим олган. 1982 йилда ўша вақтдаги президент Аҳмад Ахижони давлат тўнтарув ҳаракатида айблаб, унинг ўрнини эгаллаган. Бир неча марта президентлик лавозимига сайланган, ҳар сафар рақибларини катта фарқ билан мағлуб қилган. Аксарият Бийяни диктатор деб ҳисоблайди, бироқ у Франция билан яхши муносабатлар ўрната олган ва бу унинг сиёсий фаолиятига ёрдам бермай қолмайди.
Дени Сассу-Нгессо, Конго
38 йилдан бери ҳукумат тепасида. 1979 йилги инқилобдан кейин Жоаким Йомби-Опангони ҳукуматдан четлатиб, президент лавозимини эгаллади, Конголез меҳнат партиясидаги танишлари эса уни партия раҳбари лавозимига ҳам тасдиқлашди. СССРга яқин бўлган, социализм қурилишини илгари сурган, бироқ Ғарб билан ҳам алоқаларини сақлаб қолган. СССРда Михаил Горбачёвнинг ҳукумат тепасига келиши билан рўй берган ўзгаришлардан кейин ўз мамлакатида демократик ўзгаришларни илгари сура бошлаган ва эркин сайловлар сари қадам ташлаган. Овоз бериш жараёнида рақибларига мағлуб бўлган. Паскаль Лиссабоне мамлакат президенти бўлган, унга қаршилик қилиш Дени учун фуқаролик урушига айланган. Дении Сассу-Нгессо Ангола ёрдамида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган ва ҳукуматга қайтган. Кўп партияли тизимга қарамай, деярли бутун ҳокимиятни ўз қўлида ушлашнинг уддасидан чиққан.
Умар Ҳасан Аҳмад Ал-Башир, Судан
28 йилдан буён ҳукумат тепасида. Профессионал ҳарбий, у 1989 йилги давлат тўнтаруви натижасида мамлакат бошқарувига келган. Унинг даврида мамлакатда бир неча қонли жанглар бўлиб ўтган, уларнинг энг аянчлиси Дарфурда бўлиб, ўшанда 200 нафардан зиёд киши ҳалок бўлганди. Халқаро ҳамжамият Ал-Баширни геноцидда айблаётгани боис уни қўлга олишга ордер берилган. Parade журнали томонидан замонамизнинг энг ёвуз диктаторларидан бири сифатида эътироф этилган.
Йовери Кагута Мусевени, Уганда
31 йилдан бери ҳукумат тепасида. Бадавлат оиладан чиққан, марксист, кўп йиллар Иди Аминнинг диктаторлик режимига қарши кураш олиб борган. Бироқ диктатор қулаганидан сўнг турли сиёсий кучлар ўзаро курашларни бошлаб юборишган ва бу фуқаролик зиддиятларига айланиб кетган. Ҳукумат тепасига келиб, иқтисодий ислоҳотлар ўтказган ва бу мамлакат ҳаётини анча яхшилаган. Мусевини ҳали ҳам сайловчилар орасида машҳур. У 2016 йилдаги сайловларда ҳам ғалаба қозонган.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
23:32 / 10.10.2024
Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
21:52 / 10.10.2024