Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябр кунлари Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифи билан ушбу мамлакатда давлат ташрифини амалга оширмоқда. 

Ташриф доирасида томонлар барча соҳаларда юқори даражадаги музокаралар ўтказиб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида бир қанча шартнома ва ҳужжатларни имзоламоқдалар. 

Президентнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида  «Тонгги софлик мамлакати» деб номланадиган ушбу мамлакат ҳақидаги қизиқ маълумотларни таклиф қиламиз. 

Корея Республикаси Корея ярим оролининг жанубий қисмида жойлашган. Ҳудуди 100,28 минг кв. км.ни ташкил этади. Бу кўрсаткич билан  у дунёда 107-ўринда, Осиёда эса 31-ўринда туради. Корея Республикаси 9 та вилоят, марказга бўйсунувчи 8 та шаҳар, ҳамда 12 миллион аҳоли яшайдиган пойтахт Сеулдан ташкил топган. Мамлакат аҳолисининг сони 51,33 миллионни ташкил этади. 2016 йилги маълумотларга кўра, Корея Республикаси дунёдаги барча давлатлар орасида бу кўрсаткич  бўйича 27-ўринни эгаллайди. 3 октябр куни корейслар ўзларининг энг асосий байрами – Корея давлати ташкил топган кунини (мил.авв. 2333 йилда ташкил этилган Чосон  давлати) нишонлайди. 

Мамлакатнинг давлат тузилмаси – президент раҳбарлик қиладиган Республика.  У мамлакат раҳбари ва бош қўмондони бўлиб, бевосита ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йиллик муддатга сайланади.  2017 йил май ойидан Мун Чжэ Ин Корея Республикасининг президенти этиб сайланган. 

Бошқарув тизимига мувофиқ, Президент мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқадиган Вазирлар Маҳкамаси орқали Ижро ҳокимияти функциясини амалга оширади. Президент давлат сиёсатининг муҳим масалалари бўйича чиқарилган қарорлар учун жавобгар шахсдир. Бош вазир Миллий Ассамблеянинг маъқуллашидан сўнг президент томонидан тайинланади. 2017 йил июнидан бошлаб Корея Республикасининг бош вазири лавозимида Ли Нак Ён фаолият юритиб келмоқда.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,7% га ўсди (2015 й. – 2,6%), номинал ҳажми 1,404 трлн. АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича Корея Республикаси дунёда 11-ўринни эгаллайди. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулоти - 27,6 минг доллар. 

Фото: Korea Bizwire

Жанубий Кореянинг асосий савдо ҳамкорлари: