Иқтисодиёт | 18:08 / 24.11.2017
10442
1 дақиқада ўқилади

Швейцария Марказий банки криптовалютага изоҳ берди: Bitcoin - инвестиция

Фото: Reuters / Dado Ruvic

Швейцария Марказий банки криптовалюталарга расмий изоҳ берди. Унга кўра, криптовалюта – пул эмас, балки инвестиция воситасидир. “Bitcoin каби маҳсулотлар, ҳозирда валюта эмас, балки катта эҳтимол билан инвестиция воситалари ҳисобланади”, – деган Швейцария миллий банки президенти Томас Жордан. 

“Марказий банклар криптовалюталар масаласи билан жуда жиддий шуғулланмоқда. Мен уларни, валютадан кўра, инвестиция сифатида баҳолар эдим”, — дея Жорданнинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги. 

“Қайд этиш ўринлики, гап технологиялар ҳақида бораётгани йўқ, балки кимлар марказий банк пулларига қандай шаклда эгалиги ҳақида бормоқда. Ҳамон ҳал этилмаган кўплаб саволлар мавжуд”, — деган у. Жорданнинг айтишича, криптовалюталар молиявий тизимга жуда кучли таъсир этиши мумкин, шунга биноан марказий банклар бу муаммони жиддий кузатишлари мақсадга мувофиқ. 

Мавзуга оид