Шу йилнинг куз мавсуми бошларида роҳингя мусулмонлари деярли барча жаҳон ОАВнинг диққат марказида бўлди. Мьянмадан (аслида, бир неча асрлардан бери истиқомат қилаётган ватанидан) қувилган мусулмонлар тақдири, уларнинг кўргиликларини сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва шунчаки оддий инсонлар ҳам муҳокама қилди. Медиа ташкилотлар фоторепортажлар эълон қилди. БМТ уларнинг қувилишини кескин қоралаб чиққан бўлса, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Чеченистон республикаси раҳбари Рамзон Қодиров мусулмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берди. Роҳингяларни таъқиб қилишни қораловчи митинглар ташкил этилди. Ўзбекистон ҳам бир неча ўн тонналик гуманитар ёрдам қўлини чўзди.
Бироқ аста-секинлик билан Мьянма ва қўшни Бангладешда оғир аҳволда қолаётган мусулмонлар муаммоси ёддан кўтарила бошлади. Юқори минбарлардан уларни ҳимоя қилишга қаратилган баёнотлар тобора камроқ жарангламоқда. Фотолавҳалар жаҳон ОАВда кўп ҳам эълон қилинаётгани йўқ. Роҳингя мусулмонлари тақдирига баъзи мамлакатлар, хайрия ва нотижорат ташкилотлари қайғурмоқда, холос. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари етарли эмас.

Роҳингя Мьянма ва Бангладеш чегарасини кесиб ўтиб, лагерга жойлаштирилишини кутмоқда. Мьянма учун роҳингя Бангладешдан келган ноқонуний кўчманчи, маҳаллий аҳолига қўрқув солаётганлардир.

Бангладешга қайиқларда етиб келинди. Мьянмада кўплаб бошқа мусулмон жамоалар истиқомат қилишади. Улар ҳатто роҳингялар яшайдиган Рокҳайн штатида ҳам бор. Аммо улар бутпарастликка эътиқод қилувчилар билан яхши борди-келди муносабатида.

Тўйиб овқатланмаслик ва диареядан азият чекаётган роҳингя аёли. Жаҳон ҳамжамияти эса, барча роҳингяларни золим мьянмаликлар зулмидан қочаётган қочқинлар, деб ҳисобламоқда.

Роҳингя болалари бепул овқат учун навбатда. Бангладешга 600 мингдан ортиқ киши қочиб ўтган. Вақтинчалик лагерларда 1 миллионга яқин мусулмон кун кечирмоқда. Уларнинг аксарияти август ойидаги вазият кескинлашгунча ҳам шу ерда яшаб келган.


























