Оддий ечим. Саратон хавфини 40 фоизга камайтириш йўли топилди
Саратон билан хасталаниш ҳолатларининг қарийб 40 фоизини ҳаёт тарзини шунчаки ўзгартириб олдини олиш мумкин, дея маълум қилишмоқда австралиялик олимлар. Тадқиқот International Journal of Cancer журналида эълон қилинди.
Маҳаллий тадқиқотчилар Австралияда 2013 йилда қайд этилган ўлим ҳолатлари бўйича расмий статистикани ўрганиб чиқиб, камида 16 700 та ўлим ҳолати, Австралияда саратон сабаб юз берган ўлимларнинг умумий сонидан 38 фоизини шунчаки хавф омиллари таъсирини пасайтириш орқали олдини олиш мумкин бўлгани ҳақидаги хулосага келишди. Бундан ташқари, саратон билан касалланишнинг 41 мингта янги ҳолатидан ҳам қочиш мумкин эди.
Шу тариқа, асосий салбий омилга чекиш айланган, жумладан, пассив ҳам – у саратон сабаб юз берган барча ўлим ҳолатларининг 23 фоизини келтириб чиқарди. Семизлик, тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўлим ҳолатларининг 5 фоизига олиб келди, ёмон овқатланиш ва инфекцияларда ҳам худди шундай кўрсаткич. Мустақил равишда таъсир ўтказиш мумкин бўлган хавфнинг бошқа омиллари орасида – ультрабинафша нурланиш (3,2 фоиз, 1390 та ўлим ҳолати), алкоголь (2,4 фоиз, 1037 та ўлим ҳолати), етарли даражада жисмоний фаолликнинг йўқлиги (0,8 фоиз, 357 та ўлим ҳолати) ва гормонал омиллар (0,4 фоиз, 172 та ўлим ҳолати) бор. Кўп ҳолларда қандайдир омилнинг таъсир ўтказиши бошқалари билан уйғунлашган бўлади. Демак, касаллик ривожланиши эҳтимолини ўпка саратони, ичак саратони, меланома, жигар саратони ва ошқозон саратони ҳолатларида олдини олишга кўпроқ имконият бор.
«Кўплаб инсонлар ўзлари учун саратон ривожланиши ва у туфайли ҳаётдан кўз юмиш таҳдидини камайтиришлари мумкин, - дея ишонч билдиришди тадқиқотчилар. – Ҳаёт тарзидаги ҳаттоки кичик ўзгаришлар ҳам ҳар йили саратон сабаб вафот этадиган инсонлар сонини жиддий қисқартиради».
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024