Жаҳон | 19:50 / 31.12.2017
130303
7 дақиқада ўқилади

Kun.uz таснифи: 2017 йилнинг эҳтиросларга бой дақиқалари суратларда​

Янги йил қарши олинаркан, барча бирдек ўтган даврга назар ташлайди. У қандай кечди? Нималари билан эсда қолди? Қуйида жаҳон саҳнида юз берган ҳодисаларнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган суратлари тақдим қилинади.

Фото: Reuters

Фотомухбир чегарадан эсон-омон ўтиб олган роҳиньгя аёлига ёрдам қўлини узатмоқда. У оиласи ва уйидан айрилгач, Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

Фото: Reuters

Ҳарви тўфонидан азият чеккан америкаликлар уйларини тарк этиб, бошқа ҳудудга кўчиб кетмоқда.

Фото: Reuters

ИШИД жангариларига қарши курашаётган суриялик аскар қуролдошини оғир тан жароҳати билан кўчма стационарга етказиб келди.

Фото: Reuters

Германиянинг Гамбург шаҳрида учрашган Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп қўл сиқишмоқда.

Фото: Reuters

Вестминстер кўпригида юз берган ҳалокатда шифокор жароҳатланган йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

Шимолий Корея раҳбари Ҳвасонг-12 баллистик ракетасини синовдан ўтказишни кузатиб турибди.

Фото: Reuters

Ироқнинг Мосул шаҳрида эркак қизалоғини қучоқлаб, ИШИД назоратидаги ҳудуддан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Фото: Reuters

Владимир Путин «​Ватан ҳимоячилари куни»​да Кремлдаги «Номаълум аскар» мажмуасида

Фото: Reuters

АҚШда ирқчиликни кучайтириб юборган Дональд Трамп сўзларига қарши ҳаракат - ўйинчилар тиз чўкди

Фото: Reuters

АҚШнинг барча тирик ва собиқ президентлари Техас университетидаги тадбирда иштирок этмоқда.

Фото: Михаил Палинчак/Пресс-служба президента Украины/ТАСС

Украина президенти Петр Порошенко асирликдан озод этилган украин ҳарбийларини аэропортда шахсан кутиб олмоқда.

Фото: cnn.com

«La La Land» продюсери Жордан Ҳоровитз англашмовчиликдан сўнг, «Оскар» мукофотини аслида «Moonlight» (Ой ёғдуси) фильми ижодкорларига тегишли эканини исботламоқчи бўляпти.

Фото: cnn.com

Боко Ҳарам жангарилари қўлидан қутқариб олинган 82 нафар қиз Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий атрофида суратга тушмоқда.

Фото: cnn.com

Саудия Арабистони қироли, Миср ва АҚШ президентлари рамзий шарга қўл текизмоқда. Улар глобал экстеримистик ғояга қарши курашишга келишиб олганди.

Фото: cnn.com

АҚШ Федерал қидирув бюроси собиқ раҳбари Жеймес Коми президентлик сайловига Россиянинг аралашуви юзасидан Сенат олдида сўроқ қилинишидан бир лаҳза аввал.

Фото: McGrath/Getty Images

Италиянинг Лампедуза оролига яқин жойда африкалик муҳожирларни олиб кетаётган сув кемаси чўкиб кетди. Ўртаер денгизи очиқ сув ҳавзасида қолиб кетган 600 нафар шахс қутқариб олинди, аммо 30 нафар муҳожир ҳалок бўлгани эълон қилинганди.

Фото: Vincent West/Reuters

Дунёдаги илк силикон аниматроник чақалоқ Билбао шаҳридаги кўргазма майдонига қўйилган. Кўринишида ҳақиқий одамга жуда ўхшаш бўлган қўғирчоқ болакайнинг ичида юқори технологик механизм ишлайди.

Фото: Ahmad Yusni/EPA

Куала Лумпурдаги масжидда мусулмон аёл дугонаси билан суҳбатлашмоқда. Ушбу сурат Ислом оламидаги муқаддас ойлардан бири - Рамазон кунларида тасвирга туширилган.

Фото: Hamza Al-Ajweh/AFP/Getty Images

Уруш ичида яшаётган Суриядаги шаҳарда истиқомат қилувчи аҳоли рўза ифторини кутмоқда.

Фото: K.M. Asad/ZUMA

Дакка шаҳрида дунёга келган сиам эгизаклари - Руққия ва Роббия шифокорларнинг якуний хулосасини кутишмоқда. Шундан сўнг, уларни ажратиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши белгиланганди.

Фото: Ammar Suleiman/AFP/Getty Images

Жобар шаҳрида ҳаво зарбасидан яраланган бола оғриққа чидай олмай, йиғламоқда.

Фото: Ilya Naymushin/Reuters/Newscom

Красноярск шаҳрида ташкиллаштирилган «Улкан Африка» томошасига ташриф буюрган қизни жирафа ўпиб қўймоқда.

Фото: Louis DeLuca/The Dallas Morning News

Ҳюстон тўфонида уйидан айрилган она 13 ойлик чақалоғини бағрига босиб, офицерга миннатдорлик билдирмоқда.

Фото: Fabrice Coffrini/AFP/Getty Images

Икки бошли юнон тошбақаси, Янус 20 ёшга тўлди. Айни пайтда у Швецариядаги «Миллий тарих музейи»да яшаб келмоқда.

Фото: David Becker/Getty Images

Тахминан 58 киши вафот этган Лас Вегас отишмасида саросимага тушган кишиларнинг ҳаракати

Фото: Pau Barrena/AFP/Getty Images

Каталония Мустақиллиги декларацияси қабул қилинганидан бир ҳафта ўтиб, ҳукумат тарафида бўлган кишилар намойишларни бошлаганди.

Фото: Ng Han Guan/AP

Хитой Коммунистик партияси раҳбари 19-чи Партия Конгрессида иштирок этмоқда.

Фото: AFP

Аммор Хаммашо Суриядан Кипрдаги м​уҳожирлар лагерига етиб келган қизининг қўлларини ўпмоқда.

2017 йил 15 июлидан 16 июлига ўтар кечаси Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишнинг бартараф этилишининг бир йиллиги нишонланди. «Кун» мухбири воқеа жойидан тадбирларни ёритди.

Кутилмаганда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 50 мингталик банктнотларни муомалага киритди.

6 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида гуруҳнинг охирги турида Жанубий Корея билан дуранг ўйнади ва яна мундиалдан ташқарида қолди. Бу ўйиндан кейин терма жамоа етакчиларидан бири Александр Гейнрих халқаро майдондаги фаолиятини якунлади.

1 август куни ўтказилган олийгоҳларга кириш давлат имтиҳонлари ўзгача ва қаттиқ назорат остида ўтказилди.

12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот сайлов конференциясида янги президентни сайлаш маросими бўлиб ўтди. Шу куни Мираброр Усмонов 10 йиллик фаолиятидан сўнг ўрнини Аҳмаджоновга бўшатиб берди.

Бензин нархи ошиши ҳақидаги расмий хабар тарқалишидан бир неча соатлар олдин турнақатор навбатлар ҳосил бўлганди.

Тошкентнинг “Ўқчи Олмазор” массивида бунёд этиладиган “Тошкент сити” маркази. Унинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Марказда саккизта бизнес марказ, технопарк, маданий хиёбон, уч ресторан ва турар-жой бинолари қад ростлайди. Массивда истиқомат қилган аҳоли бузилиш ишлари пайтида худудни тарк этмоқда.

Сурхондарё вилоятидан «Ўзбекнефтмаҳсулот» кийимида эшак устида кетаётган йўловчи.

Мавзуга оид